среда, 30 января 2019 г.

Алдовга ишониб – ғув тушганлар
Бугун ён-атрофимизда одамларни алдаб, ишончига кириб, уларга ёлғон ваъдаларни бериш эвазига текин даромад топишни режа қилиб ҳаракат қилаётган айрим кимсалар ҳам учраб тургани ачинарли ҳол албатта. Бундай ҳолатларни хорижий давлатларга ишлашга кетаётган эркак ва аёлларда кузатиш мумкин.


Негаки, ҳамюртини, маҳалладошини олис ўлкаларга алдов орқали чақириб олиб, уларга нисбатан турли хил ғаразликларни амалга ошираётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, аёлларнинг ана шундай жирканч ишларга қўл ураётганликлари ақл бовар қилмайди. Наргиза ҳам Ферузанинг ширин ёлғонларига дабдурустдан чув тушмаганида, бугун қавму-қариндошлари, оила аъзолари даврасида юзи шувут бўлиб ўтирмасди. Феруза бир неча йиллардан буён Туркиянинг Истанбул шаҳрига қатнаб анча-мунча шароитларига кўникиб кетган. Ўша ерда ҳам кўнгли тусаган ишларни қилиб, турк аёллари билан тил топишган. Ғараз мақсади бу сафар Наргизани тузоғига илинтириш билан бошланди. Эрта баҳорда Туркиядан келган Феруза, маҳалладоши Наргизани ёлғон гапларига ишонтиргач, Туркияга боришни таклиф қилди. “Болалар” боғчасида бинойидек ишлаб юрган Наргиза дугонасининг гапига ишониб, иш жойини ҳам ташлаб, қайдасан Туркия деб сафарга отланди. Албатта оиладагилари унга кескин қарши чиқди. Айниқса икки ёш гўдаги ва турмуш ўртоғи рухсат беришмаса-да, хою-хавасга берилган Наргиза ўз фикридан қайтмади. Туркиянинг бир – биридан гўзал иморатлари, денгизда саёхат ва ҳоказолар уни ўзига ром этди.
Тикувчилик цехига жойлашган Наргизанинг дастлабки икки ойи шу йўсинда давом этди. Бироқ, Ферузанинг жирканч мақсади эса Наргизани фохишалик ботқоғига тортди. Харом пулларидан хазар қилмайдиган Наргиза энди бемалол ушбу пулларини оиласига бола-чақасига юбориб ризқ улаша бошлади. Уйдагилари бу пуллар Наргизанинг ҳалол пуллари дея ўйлашгани рост. Тўғри-да, оила аъзолари қайдан билсин унинг нима иш билан банд эканлигини. Кунлар ойларни қувиб шу зайл давом этди. Бора-бора Наргизадек қизларнинг сони ортиб, сафи кўпайди. Феруза ҳар бир қизни алдаб, иш топиб бераман, маоши зўр, кафе, барда ишлайсан, енгил иш дея ёнига чорлар эди. Келгач эса, поспортини олиб қўйиб, уларни жирканч ишларга ундарди. Наргиза ҳам боши берк кўчага кириб қолганини пайқарди. Бир кун яшаб турган хонадан қочиб чиқиб, тегишли мутасадди ташкилотга ариза ташлади. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида Феруза Ўсарованинг барча қилмишлари фош бўлди. “Одам савдоси” қурбонига айланган барча қизлар ўз юртларига қайтарилди. Сариосиёлик Феруза Ўсарова устидан жиноий иш қўзғатилиб, жавобгарликка тортилди.

Шунга айтсалар керак-да “Ҳар жойни қилма орзу – ҳар жойда бор тошу-тарози”. Жиноятга эса жазо муқаррар!

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...