среда, 30 января 2019 г.

Қадаминг тўғри бўлса, қаддинг букилмас

Биз ҳар сафар такрорлайдиган бир ҳақиқат борки, бу ҳам бўлса, бепарволик, лоқайдлик каби иллатлар тушунчасидир. Бу эътиборсизлик инсонни тубсиз жарлик сари етаклайди.


Бугунги шиддат билан ўтиб бораётган даврда озгина эътиборсизликга йўл қўйсангиз, ёхуд ножўя қадам боссангиз бир зумда ана шу иллат домига осонгина илашиб қолишингиз тайин. Шу боис ақл билан иш тутиш, мустақил фикр ва онгли муносабат, теварак-атрофимизда рўй бераётган воқеа ва ходисаларга теранроқ кўз билан боқиб, акл заковат билан иш юритмоқ эса, ҳар қандай бало-қазолардан сакдайди. Илғор технологияларнинг чўққисига чиққан бугунги 21 аср сир-синоатларга бой десак адашмаймиз. Боиси тезкор давр кун сайин ўз янгиликлари-ю, кашфиётлари билан инсониятга мисли кўрилмаган даражада турли қиёфаларини намоён этиб келмокда.

Илм-фан ютуқларини ошкор этмоқда. Инсон акл-заковати туфайли яратилаётган бу каби янгиликлар одамларга анчайин қулайликлар яратиб бераётгани шуҳбасиз. Чунки ахборот майдонидаги харакатлар шу қадар тиғиз ва тезкорки, бир зумда дунё бўйлаб тарқалади. Биргина мисол дунё саҳнини ўргамчак тури каби қоплаб олаётган “интернет” тармоғи бунга яққол мисол бўла олади.У инсонларга қулайликлар яратиш баробарида ўзининг салбий томонлари билан ҳам хавф-хатар солаётгани ҳам бор гап. Негаки, ундан ғараз мақсадларни кўзлаб фойдаланаётган айрим нопок кимсалар ўзларининг жирканч ғояларини кенг оммага тарғиб қилишмокда. Ижтимоий тармокдар орқали тарқатилаётган ёлғон-яшиқ турли ёт ғоялар айниқса ёшларимиз онгу-тафаккурини заҳарламокда. Бундай алдовларга ёлғонларга кўр-кўрона ишониб қолаётган айрим йигит-қизлар охир оқибатда залолат ботқоғига ботиб қолишмокда. Натижада мияси заҳарланиб, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиб, турли оқимларга қўшилиб қолиб, боши берк кўчага кириб қолаётгани ҳам бугуннинг аччиқ ҳақиқати. Қора ниятли кимсалар ўзларининг ғараз мақсадларини маънавий олами бўш, мустақил фикрга эга бўлмаган ёшларни, аёл ва қизларни ўз домига илинтиришга харакат қилишмоқда. Динимизга зид ёлғон ваъдалар билан авраб, мўмай пул таклиф қилиб, мақсадларини амалга оширишга интилишмоқда. Шундай экан, бундай манфур кимсалар найрангидан огоҳ ва хушёр бўлиб яшамоқ ҳар биримиздан катта масъулият талаб этиши шуҳбасиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...