пятница, 15 февраля 2019 г.
ОАВ ва Божхона ҳамкорлиги ривожланмоқда
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан умумэътироф
этилган халқаро норма ва стандартлар асосида божхона органлари фаолияти ҳамда
божхона маъмуриятчилиги тубдан такомиллаштирилди. шу асосда бугунги кунда барча
соҳалар каби божхона тизимида ҳам катта ўзгаришлар юз бермоқда. Жумладан,
божхона тизими «Божхона кодекси»га бир қанча ўзгартиришлар киритилиб, улар
амалиётга жорий қилинди.
среда, 13 февраля 2019 г.
Икки жануб: Фуцзянь ва Сурхондарё
Ўзбекистон матбуоти. Узоқ ўтмишдан бой тажриба билан сайқалланиб
келаётган нодир жавоҳир мисолидир. Афсуслар бўлсинки бу жавоҳир юзини негадур чанг босгандек туюлади баъзан.
Нега дейсизми биргина республикамизни эмас Сурхондарёни оладиган бўлсак
матбуотимиз келажаги ҳар бир ижодкорни
ўйлантирмоқда. Ҳар бир одамларга
газетхон бўлинглар деб обуна мавсумида югириётган бир вақтмизда
ер шаримизнинг бошқа бир қисмида инсонлар ўзаро ҳар кунги газетани интиқ бўлиб кутишади. Бу
давлат Хитой.
Инсон сувсиз яшай оладими?
Йил сайин ер
сайёрасида инсонлар сони ортиши улар билан бирга эҳтиёжлари ортишига ҳам сабаб
бўлади. Инсон борки сувсиз яшай олмаслигини барчамиз биламиз. Шундай экан энг
катта эҳтиёж мана асрлар ўтсинки сув бўлиб қолмоқда. Инсониятолдида турган энг
катта муаммо ҳам сув танқислиги саналади.
понедельник, 11 февраля 2019 г.
Ҳаёт инсонга бир марта
бериладиган улуғ неъматдир. Ана шу неъматни ҳар ким ўз билганича яшаб ўтади.
Кимдир умри давомида инсонларга хайрли ва савобли ишлар қилиб умр давтарини
безаса, яна кимдир берилган умрини нопок ишларга бағишлаб зоя кетказади. “Беш қўл
баробар эмас” деб шунга айтсалар керак-да?!
Ватан мудофааси давлат
чегарасидан бошланади десак, асло муболаға бўлмайди. Мамлакат сарҳадларини кўз
қорачиғидек қўриқлаш эса чегарачилар зиммасидаги ғоят масъулиятли ва шарафли
бурчдир. Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари сарҳадларимиз дахлсизлигини,
халқимиз ва юртимиз тинчлигини таъминлашга ўзининг муносиб хиссасини қўшиб
келмоқда. Бугун мамлакатимизда ҳарбий соҳага оид ўтказилаётган кўпгина кенг
қамровли ислоҳотар доирасида қулайликлар янгиликлар яратилмоқда.
Мамлакатимизда
амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар негизида энг аввало халқимизнинг
фаровонлигини таъминлашдек эзгу мақсад мужассам. Жумладан, 2017-2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қабул
қилиниши юртимизда мудофаа салоҳиятининг янада мустаҳкамланиши баробарида
Қуролли Кучларимизнинг бошқа тармоқлари қатори Чегара қўшинларида ҳам кўпгина
долзарб ва муҳим масалалар бўйича аниқ чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
пятница, 8 февраля 2019 г.
Ғамҳўр ўзбек аёли
Замон шиддат билан
ўзгармоқда. Фан, таълим,
адабиёт, санъат, маданият, спорт, тиббиёт қайси соҳага қараманг барча
йўналишларда униб-ўсиш жадаллашмоқда. Демократик жамиятимиз бўғини бўлган хотин-қизларимиз
ҳам юртимизнпинг тараққиёти йўлида улкан ҳиссаларини қўшмоқда. Бугуннинг аёли она, опа, сингил, қайнона, шу ўринда
жамиятда ўз ўрнига эга фаол йигирма биринчи аср аёлидир. Ана шундай сурхоннинг
Барчинойларидан бири Бердимуротова Олмахон Элмирзаевнадир.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)
Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...
-
“Turkiy guliston yoxud axloq” asaridagi tarbiyaviy, axloqiy qarashlar Ma’lumki, inson barkamolligi uning tashqi ko’rinishiga qarab ...
-
QALBIM QUYOSHI- ONAM Ona bu hayot demakdir. Ona borki olam bor oila atalmish buyuk qo’rg’on bor. Bir parchagina etni oq yuvib oq tara...