среда, 11 сентября 2019 г.

ДИЁНАТ ЭМАС – ХИЁНАТГА БОШЛАГАНЛАР

Хх асрнинг 60-йилларидан бошлаб, дунёнинг кўпгина минтақалари турли-туман террористик ташкилотларнинг ўчоғига айлана бошлади. маълумотларга кўра, бугун дунё бўйича 500 га яқин террорчилик ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирда ҳар куни дунёнинг у ёки бу бурчагида кимларнидир қўрқувга солиш орқали муайян мақсадларга эришишни кўзлаган қўпорувчилик ҳаракатлари амалга оширилмоқда.


Экстремизм ва терроризм одамларнинг эртанги кунига бўлган ишончига путур етказибгина қолмасдан, турли диний эътиқод вакиллари бўлган халқлар орасидаги ўзаро ишончга ҳам соя солмоқда. Ислом байроғи остида фаолият олиб бораётган кўпгина экстремистик ташкилотлар битта режа асосида иш олиб боришади. Бунда қонуний тузумни беқарорлаштириш, аҳолини кенг кўламда ҳокимиятга қарши чиқишга ва исломий ҳокимиятни шакллантиришдан иборатдир. Бу мақсадда ҳеч қандай ғаразли ниятлардан қайтмайдилар. Экстремизм ва терроризм оқимлари вакиллари бундай жирканч ишларга айниқса ёшларни ёлғон алдовлар билан жалб қилаётгани ачинарли ҳолдир. Сир эмаски, бугунги кунда айрим юртдошларимиз хориж давлатларига ишлаш учун кетиб, узоқ мамлакатларда интернет сайтларида тарқатилаётган турли хил ёлғон маълумотларга ишониб ғараз мақсадли кимсалар тузоғига осонликча илиниб қолишмоқда. Шундай экан, ўзга юртда юрганда ҳам ўзлигимиздан кечмасдан ён атрофда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга онгли муносабатда бўлиб, ўзгалр ваъдаси-ю, ёлғонларига ишониб қолмаслиги лозим. Акс ҳолда қинғир ишларга билиб-билмай ўралашиб қолишлари тайин. Зеро, огоҳлик одамни олға бошлайди. Буни унутмайлик.   

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...