среда, 11 сентября 2019 г.

ВАТАН ҚАЛҚОНЛАРИ

         Маълумки, мамлакат Қуроли Кучлари жамиятнинг энг муҳим ва ҳарбий– сиёсий аҳамиятга эга бўлган ажралмас қисмидир. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар фаолияти тўғрисида фикр юритар экан,қуйидаги сўзларни мамнуният билан тилга олади: “Бугунги кунда миллий армиямиз минг минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактабига айланган, ҳеч шубҳасиз, шу йўлда эришган энг катта ютуғимиздир”.

         Дарҳақиқат, ҳарбий соҳадаги кўлами ва моҳиятига кўра улкан ислоҳотлар, янгиланишлар миллий армиямиз қиёфасини тубдан ўзгартирди. Ёшлар ўртасида шарафли касбга ҳавас ва қизиқиш ортди, армия амалда фарзандларимизни она Ватанга содиқ, асрий анъаналар ва миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялайдиган мардлик ва жасорат мактабига айланди. Йил сайин мамлакатимизнинг Мудофаа салоҳияти ривожланиб бормоқда. Унинг моддий – техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроқ ва аслаҳалар билан таъминлашборасида ҳам кенг қамровли ишлар ислоҳотлар олиб борилмоқдаки, эндиликда бу ишлар ўз самарасини бермоқда.
         Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, маънавий интелектуал тайёргарлини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш энг устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан асосий мақсад халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда ўз хизмат вазифасини ўтаётган Ватан ҳимоячиларига давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор намунасидир. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...