среда, 11 сентября 2019 г.

ОГОҲ ЮРТНИНГ ОСМОНИ ТИНЧ
Бугунги дунёнинг сиёсат саҳнасига бир назар ташланг: Турли минтақаларда турли низолар, урушлар, қотилликлар жиноятлар содир этилмоқда.


Ана шундай шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги замонда, халқимизнинг маънавий қадриятлари, маданияти ва урф – одатларига мутлақо зид бўлган ёт ва бузғунчи ғояларни жамиятимиз ҳаётига турли йўллар билан сингдиришга қаратилган уринишлар кучайгани, айниқса авлоднинг қалби ва онгини эгаллаш учун кескин курашлар кетаётган бир шароитда ўсиб келаётган ўғил қизларимизни тўғри тарбиялаш ва уларнинг маънавий – руҳий оламини ҳар хил иллатлардан ҳимоя қилиш бугунги куннинг асосий вазифаларидан биридир. Интернет тизимининг имкониятларидан нотўғри фойдаланган айрим йигит ва қизлар ўзлари билиб билмай жиноят кўчасида кириб қолишмоқда. Бугунги кунда бутун инсониятга хавф солаётган диний экстремистик оқимлар ҳам ўз тарафдорларининг сонини кўпайтириш ва бузғунчи ғояларни тарғиб қилиш мақсадида интернет тизимидан кенг фойдаланиб бўлмағур хабарлари билан ёшлар онгни заҳарлашга уринмоқда. Айтиш жоизки, сўнгги йилларда террористик ташкилотлар ғояларни тарғиб ва ташвиқот қилишга қаратилган кўплаб интернет саҳифалари пайдо бўлди.

Бундай сайтларда ғаразгўйлик ва аҳлоқсизликни кенг тарғиб қиладиган маълумотлар жойлаштирилмоқда. Буни ўқиган айрим ёшлар уларнинг ёлғон маълумотларига кўр-кўрона ишониб, турли оқимларга қўшилиб қолишмоқда. Айниқса бу каби ҳолатлар хорижга иш излаб борган ҳамюртларимиз орасида кўплаб учрамоқда. Улар алдов қурбонига дучор бўлиб, алаоқибат заҳолат ботқоғига ботишмоқда. Шундай экан, бу каби ҳолатларга ҳамиша огоҳ ва хушёр бўлмоқлик лозим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...