среда, 11 сентября 2019 г.

Диёнатни кўзлаган халқ- ҳиёнатни кечирмайди
Ўзбек халқининг узоқ ўтмиш қадриятларидан то бугунги кунгача сайқалланиб келаётган ажойиб бир фазилати борки, бу хам бўлса бир- бирига мехр-оқибатли бўлиш, ўзаро хурмат эъзозни қадрлаш сингари улуғ хикмати бор.


Мехмонни қучоқ очиб кутиб олиш унга иззат-икром кўрсатиш шулар жумласидандир. Дарвоқе, хонадонимизга ташриф буюрган одам энг аввало ховлимиз дарвозасини тақиллатиб ичкарига киришга изн сўрайди. Тўғри кўнгилда келган бундай мехмонга мехр-мурруват кўрсатилиб уйнинг тўридан жой берилади. Буни юрт остонаси мисолида тахлил қиладиган бўлсак, ўзбек халқи хар бир миллат вакилини дўстона қучоқ очиб кутиб олиб, бағридан жой, хонадонидан эса бир пиёла чой беришга астойдил харакат қилади. Бугунги кунда мамлакатимизга узоқ ва яқиндан ташриф буюраётган ҳар қандай мехмонни сархадларимиз дарвозасидан ичкарига қабул қилиш эса давлат чегарасининг илк чизиғида турган юрт посбонлари яъни, чегарачиларимиз зиммасида. Улар томонидан хар бир шахс назорат ўтказиш пунктлари орқали шахсини тасдиқловчи ва бир қатор меъёрий хужжатларга асослаган холда амалга оширилиши барчамизга аён. Бундан кўзланган мақсад замирида эса юртимиз тинчлиги халқимиз осойишталигини таъминлашдек улуғвор мақсад-муддао мужассам. Сир эмас, баъзан хориждан келаётган айрим фуқаролар мамлакатимиз қонун-қоидаларига зид бўлган хатти-харакатларни содир этишга уриниб, номаъқул ишларга қўл ураётгани ҳам бор гап. Жумладан, ноқонуний товар моддий бойликларини олиб келиш ва олиб чиқиш, таъқиқланган буюм ва нарсаларни, хаттоки айрим холларда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи гиёхванд ва наркотик моддаларни олиб киришга уриниш холатларини ҳам кузатиш мумкин. Бироқ ўз хизмат вазифасига сидқи дилдан ёндашаётган ДХХ чегара қўшинлари харбий хизматчилари бундай холатларни ўз вақтида аниқлаб, кескин чораларни қўллашмоқда. Юқорида таъкидлаганимиздек, мехмон қадами дўстона бўлса, унга хар қанча хурмат-иззат кўрсатиш мумкин. Бироқ шумқадам мехмоннинг чиркин ниятининг амалга ошишига асло йўл қўйилмайди. Доимо сергак ва хушёр чегарачиларимиз ва хуқуқ тартибот идоралари органлари вакиллари бир зум бўлсада, собит қадамликни қўлдан бермай, жирканч ва қабих иллатларни амалга оширишга интилган шахсларга нисбатан кескин чоралар қўллашади.

Зеро, Ватан тинчлиги халқ фаровонлиги сархадлар дахлсизлигини таъминлаш хар биримизнинг эртанги кунимиз чароғонлиги кафолатидир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...