среда, 11 сентября 2019 г.

ТИЗИМДАГИ – ТИЗИМЛИ ИСЛОҲОТЛАР
Мамлакатимиз мустақиллигини, халқимизнинг бунёдкорлик меҳнатини ва тинч ҳаётини ҳимоя қилиш ҳукуматимиз олдида турган долзарб масалалардан биридир.


Ана шундай масалаларни ҳал этиш мақсадида бугунги кунда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар бунга яққол мисол бўла олади. Эндиликда тизимни юқори малакали мутахассислар, юксак малакали интелектуал, маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган ҳарбий кадрлар билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган. Бу борада самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, замонавий қурол-яроқ ва жанговар техникалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва турмуш шароитларини яхшилаш масаласига алоқадор эътибор қаратиб келинмоқда. Айниқса, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бошқа шу каби масалалар доимо ҳукуматимиз раҳбарининг диққат эътиборида.
Бугун шиддат билан ўзгариб бораётган замонда офицер ва сержант кадрларга қўйиладиган талаблар ҳам ошмоқда. Чунки ҳозирги офицер ва сержантлар чуқур интелектуал салоҳиятга эга бўлган, кенг дунёқарашли, юксак маданиятли ва маънавиятли, ўз билими, шахсий намунаси билан қўл остидагиларга тарбия ва таълим бера оладиган педагог ҳам бўлиши лозимдир.
Шу жиҳатлар эътиборга олинган ҳолда ҳарбий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга ҳам катта масъулият юклатилмоқда. Юртимиздаги кўплаб ҳарбий таълим муассасалари моддий, маънавий, техник жиҳатдан тўла қонли таъминланиб, келинмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, тизимда кечаётган янгиланишлар, ўзгаришлар мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлашда мазкур таълим масканларида тажрибали ўқитувчилар томонидан таълим олаётган офицеру сержантларнинг билим ва кўникмалари янада ортишига шубҳа йўқ. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...