среда, 11 сентября 2019 г.

КИБЕРТЕРРОРИЗМ БАЛОСИ – АСР БАЛОСИ
Бугунги кунда ахборотлашув жараёнининг ривожланиши компютер жиноятчилиги ва компютер терроризми каби янги жиноятлар пайдо бўлаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.


Бу инсоният учун хавфли иллат сифатида эътироф этилмоқда. Бу каби кибертерроризм муаммосини ҳал этиш алоҳида эътибор талаб этади. Кибертерроризм аслида ахборот технологиялари ички фаолиятига ноқонуний аралашиш, компютерда мавжуд дастурлар ёки маълумотларни мақсадли равишда йўқ қилиш, зарар келтириш, давлат органларининг фаолиятини издан чиқариш билан бирга инсонлар ҳаётига хавф солиш, моддий зарар келтириш ёки оммавий қўрқитиш, ҳарбий низолар каби турли зарарли оқибатларни келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракатлардир. Эндиликда улар сайтларни ноқонуний йўллар билан бузиш орқали турли махфий маълумотларни олиш имкониятига эга бўлишмоқда.
Кибертерроризм тез ўсиб боришининг яна бир сабаби, у қурол-яроқ ёрдамида амалга ошириладиган террорчилик ҳаракатларидан арзонга тушади. Негаки, жанговар ҳаракатлар, портлашлар, хунрезликлар бўлмайди. Бунда бузғунчи ҳаракатлар интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Интернет тармоғи ўзининг тезкорлиги, тежамкорлиги ва очиқлиги, дунё бўйлаб тарқалган фойдаланувчиларининг кўплиги, қолаверса ахборотнинг тез ва арзон йўл билан тарқатилиши кенг имкон бермоқда.

Террорчи ташкилотлар ўз саҳифаларини кенгайтириш ҳамда мақсадларга эришишда техника ва интернетнинг сўнгги имкониятларидан устамонлик билан террорчилик ҳаракатлари мақсад ва вазифалари ҳамда маълумот бериш, ўз ғоя ва мафкурасини омма орасида тарқатиш билан бирга интернет фойдаланувчиларига ахборот технологик таъсир ўтказиш, одамлар орасида ваҳима уйғотиш, ўз домига ақлан носоғлом, ҳаётни бир ўйин деганларини ўз тузоғига илинтирмоқда. Халқаро терроризм мафкураси ва турли ахборот хуружларидан ҳамиша огоҳ бўлмоғимиз лозим. Шунда ҳеч қандай ёт ғоялар бизга раҳна сола олмайди.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...