среда, 11 сентября 2019 г.

Мехрингизга ташнаман Она
Маълумки, оила азал-азалдан муқаддас саналган. Оила Ватаннинг бошланиши мустахкам пойдевори. Ушбу қасрнинг барқарор, турмушимизнинг фаравон бўлиши эса кўп жихатдан аёлларимизга боғлиқ.


Дарҳақиқат, аёллар томонидан оиладаги муносабат қанчалик тўғри йўлга қўйилган бўлса, унинг мустахкамлиги хам шунчалик бақувват бўлади. Оиладаги аёлнинг гўзаллиги, турмуш ўртоғини қадрлаш ва хурмат қилишдан бошланади. Бу комилликлар эса фарзанд таълим-тарбиясида ва унинг камолатида мухим омил бўлиб хизмат қилади. Буни тўғри англаб етган кўпчилик оилалар ана шу юксак бахтга муяссардир.
 Келинг, шу ўринда бир воқеликка тўхталсак, бугун аксарият хамюртларимиз ўртасида узоқ хорижий давлатларга ишлаш учун кетаётган эркаклар орасида аёл ва қизларимиз хам кўпчиликни ташкил этади.Улар рўзғор ташвишида мўмай пул топиш мақсадида турмуш ўртоғини ёхуд фарзандларини уйда қолдириб, бегона юртларда мехнат қилиб, умргузаронлик қилаётганликлари хам бор гaп. Сир эмаски, эндиликда кўпчилик аёллар ва қизлар Туркия, Тайланд, Россия ва Дубай каби йирик давлатларга ишлаш учун кетишган.
-Қизим ва куёвим Истамбулга ишлагани кетганига мана уч ярим йил бўлаяпти,-дея ажин тушган юзларидаги терини даструмолига артаётиб, даврадошларини оғзига қаратаётган олтмишдан ошиб етмишни қоралаётган кекса бир аёлнинг сухбати диққатимни тортди. Икки неварамни менга ташлаб кетишган барака топгурлар, қариганда ўзларини боқиб катта қилганим етмагандай энди болаларини хам катта қилаяпман. Уларнинг тўпалончилигини айтмайсизми, чолу-кампир иккимизнинг қулоқ миямизни қоқиб олишади. Каттаси етти ёшда кичиги эса беш ёшда. Ўтган йили қизиқ бир воқеа бўлди эгачи, -дея сўзида давом этди кампир. Бир сафар қизим Туркиядан келганида болалари танишмади-ей. "Бу хола ким, мехмонми"? деб сўрайвериб, чоли-кампирни холи-жонимизга қўйишмади. Онанг бўлади устингдаги манави чиройли кўйлакларни отанг билан онанг юборган эди-ку эсламайсизларми, болам десамда хайрон бўлиб юзимга тикилишади. Бу холатни кўрган қизимнинг хуноби ошди. Қизим бир ойча юрган бўлсада, болам бечорага болалари тузукроқ мехр беришмади. Харчанд ширин сўз айтиб, ўзига қаратмоқчи бўлса хам унинг ёнига эмас, бизнинг ёнимизга чопди. Тўғри-да, улар Туркияга кетишаётганида бу гўдаклар анча ёш эди-да. Қаёқдан хам билишсин, деб тағин яна ўзига далда беради кампир. Икки ойда бир телефонда гаплашиб, хол-ахвол сўраб туришади. -Телефонда узоқдан туриб гаплашиш бошқа, ёнида туриб мехр бериб катта қилиш бошқа-да хола,-дейди кимдир сухбатга аралашиб. -Ким билсин эгачи,эр-хотин рўзғоримизнинг кам-кўстини бут қиламиз деб, узокларга ишга кетган-да. Қизингиз нима иш қилади Истамбулда -дея, яна кимдир кампирга савол ташлайди. -Ҳа, қизимми, бир бой хонадонда туриб, хонадон эгаларининг иккита ёш фарзандига қарайди. Уларни кийинтиради, овқатлантиради, ўйнатади, кийим-кечакларини ювиб тозалайди,-дейди онахон. Қулоғимга кампирнинг дарди-хасратларга тўла сўнгги сўзлари эшитилар экан, вужудимни қандайдир бир титроқ ва алам чулғаб олди. Очиғи, хайратдан лол қолдим. Қўз ўнгимда ўз  фарзандига мехр кўрсатмай, унинг таълим-тарбиясини кексайган ота-онасига ташлаб, ўзи эса ўзга бегона юртларда кимларнингдир боласини оқ ювиб, оқ тараб мехр бераётган ўша нотаниш аёл гавдаланди. Беихтиёр кампирнинг юқорида таъкидлаган сухбатидаги бояги сўзлар миямда чарх ура бошлади."Қизим келганида болалари уни танишмади, деган гаплари". Қаёқдан хам танишсин бу болакайлар дейди ичимдаги дардли бир алам. Ахир у кетаётганида кичкина бўлган оқ-қорани фарқламаган мехр- мухаббатга ташна бу жажжи қалблар ота-онасидан топмаган мехрни йиллар давомида чолу-кампир бағрида яшаб, улар панохидан топаяпти-ку.? Ота-онадан йироқ қалблар, тақдир тизғинларига бардош бериб, ўзгаларнинг мехр туйғусидан бахра олишгандан кейин мехр кўрсатганларга талпинади-да! деган фикр беихтиёр ҳаёлингдан ўтади. Бу хам майли Музрободлик қиз кампир ўз хаёти ва невараларининг бугунги турмуш тарзи хақида куюниб сўзлаб берди. Бироқ хорижга ишлаш учун кетаётган айрим аёллар ўз фарзандларини куни-қўшниларига ҳаттоки, етти ёт бегоналарга "қараб турганлиги эвазига пул бериб туриш" таклифи билан ташлаб кетаётганликларини қандай бахолаш мумкин? Ахир ота-она қучоғида ўсиб улғайган ўғил_қизнинг таълим-тарбиясида одоб-ахлоқида хам нуқсон бўлмайди. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, бу гаплар билан биз бировни қораламокчи эмасмиз, бироқ, лоқайдлик бепарволик турли кўнгилсизликларга замин яратишини эслатмоқчимиз халос. Шундай экан, хар биримиз ўз фарзандларимиз камоли олдидаги масъулиятимизни унутмайлик. Вақт ўткинчи, фурсат ғанимат. Эртамиз давомчилари бўлган жажжи фарзандлар тақдирига асло бефарқ бўлмайлик.

Зеро, Ватан тараққиёти оила мустахкамлиги, шу мурғак қалбларнинг таълим-тарбиясида намоён бўлади! 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...