среда, 11 сентября 2019 г.

БИР НИҲОЛ ЭК, НОМИНИ ЯХШИЛИК ДЕБ ҚЎЙ...

Улуғ қадриятларимиз асносида аждодларга муносиб ўғил қизларни тарбиялаш муҳим вазифалардан биридир. Комил фарзандлар эса давлатнинг жамиятнинг қолаверса миллатимиз бахтидир.


Шу боисдан ҳам фарзанд тарбияси қадимдан нозик масала сифатида қаралиб келинган. Бола тарбиясидаги мукаммалликда аввало оиладаги маънавий муҳит, ота-онанинг ўзаро муносабатлари тўғри шаклланиши жуда муҳим ҳисобланади. Қайсики, оилада илму-маърифатга ошнолик бўлса, фарзандларни ҳалоллик ва меҳнатсеварликка ўргатиш каби фазилатлар мужассам ўзаро меҳр оқибат маҳалла куйдаги қўни-қўшниларга ҳурмат иззат кўрсатиш тушунчалари улар қалбида куртак очса, билингки, келажакда у хонадонда улғайиб вояга етган ўғил-қиз жамиятга, одамларга нафи тегадиган, туғилиб ўсган қадрдон диёрини чин қалбдан севадиган инсон бўлиб етиши шубҳасиз. Аксинча, ҳаётда енгил – елпи йўл билан бойлик тўплаган вақтини зоя кетказадиган, нопок ишлар қилишдан қўрқмайдиган оила муҳитида вояга етган фарзандлар катта бўлгач, уларнинг юриш – туришларида қайсидир қусурни кузатиш мумкин. Негаки, улар оиласидаги муҳитни қумсайди. Жамоат жойларида ҳам ўзи билганича ҳаракат қилишга интилишади. Бу эса унинг оиласидаги носоғлом муҳитдан далолатдир. Оиладаги бу каби камчиликлар маънавий муҳитнинг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, ота-онасининг фарзанд тарбиясигалоқайдва бепарволиги натижасида улар ўртасида содир этиладиган турли кўринишдаги жиноятларнинг ривожланишигакенг йўл очиб беради. Болалар ўртасидаги катта – кичик ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар таҳлил қилинганда эса, юқорида таъкидлаганимиздек, оиладаги носоғлом муҳит оқибатида юзага келаётганига гувоҳ бўламиз. Шундай экан, бола тарбиясига асло беварқ бўлмайлик. Беғубор қалб эгаларининг оппоқ беғубор қалбларига оилани, Ватанни севиш, инсонларга яхшилик ва эзгулик қилишдек хайрли ва савобли амалларни бир умрга муҳрлайлик.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...