среда, 11 сентября 2019 г.

КОРРУПЦИЯ ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ
Коррупция жамиятни турли йўллар билан ўз исканжасига оладиган, демократия ва қонун устуворлигига, унинг асосларига зиён етказадиган, шунингдек инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келадиган, тараққиётга салбий таъсир кўрсатадиган иллат ҳисобланади.

Шу ўринда бир маълумот билан таништириб ўтсак. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё иқтисодиёти коррупция иллатидан 2,6 триллион АҚШ доллари миқдорида зарар кўрар экан. Бу жаҳон ялпи маҳсулотининг тахминан 5 фоизини ташкил этади. Демак, бу иллат дунё мамлакатлари орасида катта муаммога эга бўлган долзарб масалалардан биридир. Бизнинг давлатимизда ҳам коррупцияга қарши кураш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2008 йилда Ўзбекистон БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси ҳамда 2010 йилда иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул режасига қўшилган.

2017 йилда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши эса жамиятда ушбу иллатга нисбатан кескин курашишдан далолатдир. Эндиликда мазкур қонуни доирасида тизимли равишда кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, яқинда 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури ва Олий Мажлис сенати Раиси бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идораларало комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланганлиги ҳам фикримиз далилидир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...