среда, 11 сентября 2019 г.

ГИЁҲВАНДЛИК УМР ЗАВОЛИ

Бугунги кунда дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган долзарб муаммолардан бири шубҳасиз бу гиёҳвандлик иллатидир.


ХХI асрнинг вабоси дея эътироф этилаётган мазкур иллат инсонлар вужудини заҳарлаб, одамийлик қиёфасидан мосуво айлаб ажал сари етакламоқда. ХХ асрдан ХХI асрга ўтиб келган бу сарқит эндиликда нафақат одамларни, балки бутун мамлакатни, кўплаб оилаларни барбод этиб, халокат ботқоғига ботириб ташламоқда. Бунинг оқибатида айрим инсонлар қашшоқликка, етим-есирликка, бахтсизликка, шунингдек турли хасталикларга дучор бўлишяпти. Энг ачинарли жиҳати яна шундаки, наркотик моддаларга ружу қўйган гиёҳвандлар томонидан 70 фоизга яқин қотилликлар, 80-90 фоиз эса безорилик жиноятлари содир этилаяпти. Гиёҳванд модда истеъмол қилувчи шахслар “захри қотил”дан татишганидан сўнг, ўзлигини бутунлай йўқотиб қўйиш баробарида соғлиғидан айрилади. Жамиятдан ажралиб қолиб тубсиз жарлик сари қулаётганини асло билишмайди. Улар ўзларининг маънавий қиёфасини йўқотади. Ақл-идрок, фикрлаш эслаш каби туйғулардан мутлақо йироқда бўлишади. Нима иш билан шуғулланаётганини эслай олишмайди. Бир сўз билан айтганда одамгарчиликдан буткул чиқиб қолишади. Шундай экан, ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини бундай жирканч иллат домидан ҳимоя қилиш барчамизга бирдек масъулият юклашини асло унутмайлик.
Фарзандларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллаштиришга, китоб ўқишга, билимларини оширишга, спорт ва жисмоний машғулотлар билан шуғулланишга жалб қилиш, уларнинг бўлмағур ишларга берилиб кетишининг олдини олади. Зотан, ўзимиз ва порлоқ келажагимизнинг эртанги давомчиларини Она Ватанга, оилага жамиятга нафи тегадиган инсонлар қилиб тарбиялашга пойдевор яратган бўламиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...