четверг, 12 сентября 2019 г.

Таъмагирликдан коррупциягача
Касбига содиқлик туйғуси қанчалик пок бўлса, инсон шунчалик ўз соҳасида юксалиб борайверади. Лекин уни коррупция тўрига улоқтирса, бешафқат қонун қўлларини уни тутиб, жазони беришини барчамиз биламиз. Т.Саидов(исми, фамилияси ўзгартирилган) эса ёш катта бўлсада буни хали хунуз билмаслиги ёки билиб атай қонуни четлаб ўтмоқчи бўлгани ўзини хароб қилди.

 Халқ ишонч билдириб  Шўрчи туман “Олий химмат” маҳалла фуқаролар йиғинига раис сифатида сайлашган эди. Аммо ўз қўл остида ишлаб келган ходимларига таъмигирлик қилиб келган. Бу ҳам етмагандек пора олишни ҳам ният қила бошлади. Шу сабаданми  маҳалла фуқаролар йиғинида котиба  бўлиб ишлаб келаётган ходимини ишдан бўшатмаслик  эвазига 500 АҚШ доллар талаб қилди.  Шундан 3 миллион 300 минг сўмни олаётган вақтида тегишли органлар томонидан ушланди.

 Қилмишига яраша қонун олдида жавоб берган Т.Саидовга 20 фоиз иш хаққини давлат даромадига ушлаб қолган холда 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш жазосини тайинланди. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...