четверг, 12 сентября 2019 г.

Нуқсонларимиз билан келажагимизни яратмоқчимиз аммо шароит йўқ
Жамиятимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, имконияти чекланган шахсларга доимий эътибор  тараққиётимиз юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Термиз шаҳрида бир тадбиркорни биламан. Дилафруз Каримова. Мақола ушбу тадбиркор ҳақида дерсиз. Йўқ... мақолам тадбиркорнинг қўлида меҳнат қилаётган ходимлар ҳақида...

 Тадбиркор тамонидан имконияти чекланган ўғил-қизлар уун ташкил этилган  тикувчилик цехида ишчилар буюртмаларни тайёрлаш жараёнида ўзларидаги камчиликларга эътибор қаратмайди ҳам. Соғлом инсонлар каби ўз ўрнини топишга уринаётган бу инсонлар қўлида яратилган маҳсулотлар сифат даражаси юқори.
 Гулбаҳор Нурли Келажак”  МЧЖ шаклда 2011 йилда фаолиятини бошлаган тикувчилик цехида  ташкилот, корxона ишчилари, мактаб ўқувчилари учун формалар буюртма олмоқда. 18 та тикув машинасида текис чок билан тикиш қилаётган қизлар меҳнати ортидан ҳаётда ўз ўрнини топиб бормоқда. Тикув цеxидаги  фаолият олиб бораётган қизлар нафақат тикиш-бичишда балки наср, назм, тасвирий ва амалий  санъатда ҳам иқтидорга эга бўлиб, ижод намуналари инсонни ҳайратга солади.

Жисмоний имконияти чекланган фуқароларнинг эркин ижод қилиши, меҳнат қилиши учун  етарли шароит яратиш йўлида юртимизда кенг имкониятлар яратилган. Бугунги кунда  тадбиркор қўл остида 5 нафар  ишчи ва 4 нафар иш ўрганувчи бор. Лекин уларга етарлича шароит яратилмаган.  Термиз шаҳри «Маърифат» маҳалласи жойлашган тикувчилик цехида ишчилар учун шароит яратилмаганлиги инсонни ҳафа қилади. Имконияти чекланган экан дея ҳалол меҳнат қилсада тадбиркор ходимларига етарли даражада шароит яратиб бериш керак эмасми? Тадбиркор билан сухбатлашганимда кўп бора янги бино сўраб ҳокимликка мурожаат қилганини аммо, натижа бўлмаганлигини таъкидлади. Лекин яна бир ҳақиқат ҳам борки иш берувчи имконияти чекланган инсонларни ҳунарга ўргатишни ўзи танлаган. Танлагану гароит ярата олмаган. Имконияти  чекланган инсонлар ўз келажаги учун ҳам бугун шароит бўлмаган бир бинода ишлашга рози бўлмоқда.  Бу эса уларга нисбатан ноҳақлик деб ҳисоблайман. СИЗЧИ?

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...