вторник, 11 декабря 2018 г.

“Уддабуролик” наф бермади.

Бугунги кунда божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган фуқароларга кўпгина қулайликлар яратилиб, божхона назоратини самарали шакллари қўлланилиши сабабли фуқаролар қисқа вақтлар ичида божхона масканларидан ўтишмоқдалар.

Бироқ шунга қарамай айрим “уддабурон” фуқаролар томонидан турли найранглар ишлатиб,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарори билан белгиланган  божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларини бузилиши учраб турибди.
Ана шундай ҳолатлардан бири Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона постида аниқланди. Ушбу чегара божхона постига Тожикистон Республикасидан кириб келган фуқаро Т.М. шубҳали харакатлари билан божхона ходимларини эътиборини тортди. Натижада фуқаро холислар иштирокида шахсий қўрикдан ўтказилганда, оёғининг  юқори қисмида кийимлари остида, оғзаки сўровда айтилмаган, декларацияланиши лозим бўлган   20 дона “NOKIA” русумли телефон аппаратларини божхона назоратидан яширинча олиб ўтмоқчилиги аниқланди. 

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...