вторник, 11 декабря 2018 г.

Ёшларнинг бўш вақти душманнинг иш вақти

Одоб-ахлок инсон зийнати. Ана шу фазилат орқали инсон улуғланади. Қилган хайрли ва савобли ишларида барака бўлади. Халол мехнат ортидан топилган ризқўз тотли бўлади,-дейди кўпни кўрган кекса отахону- онахонларимиз.


Дархақиқат бу хикмат замирида пурмаьно маьно- мазмун мужассам. Донишмандлар фикрича, оиласида поклик, халоллик булган инсонларнинг рузгорида тинчлик тотувлик буларкан. Хонадонида улғайган фарзандлар хам ақл заковатли булиш билан биргаликда одоб-ахлокли, адолатпарвар зехни уткир булиб камол топар экан. Улғайиб катта бўлгач, заковати ва саховати билан эл-улус уртасида обру-эътиборга сазовар булади. Бундан кўриниб турибдики, катта хаёт тажрибасига эга бўлган ахли донишлар фикри, бугунги кунга келиб хам уз кадр-кимматини йукотмаганлигига яна бир амин бўуламиз. Бу дунёда умргузаронлик қилар эканмиз, хар бир ота-онанинг орзу умиди вояга етаётган угол кизларининг келажакда бахту-саодатини куриш. Уларни солих ва солиха фарзандлар қилиб тарбиялашдир. Залворли бу масъулиятли масалада энг аввало оиладаги таълим- тарбиянинг урни бекиёе. Оиладаги мухит соглом булса, фарзандлар уртасидаги узаро муносабат тугри шаклланса, албатта уз самарасини беради. Бугун юртимизда ана шундай намунали оилалар сони минглаб, миллионлабни ташкил этади. Улардан ибрат олса арзийди. Аммо "июли курмаксиз" булмайди деганларидек, айрим оилалардаги носоглом мухит бунинг акси. Ота-оналар уз фарзандининг таълим-тарбиясига бутунлай бефарк. Нима иш билан шугулланаётгани билан умуман кизикишмайди. Юриш- туришига, одоб-ахлокига эътибор беришмайди. Ана шундай мухитда таълим-тарбия олган аксарият угил-кизлар узлари билиб билмай, жиноят оламига кириб колишмокда. Улар уртасида турли хил кунгилсизликлар содир этилаётгани ачинарли хол албатта. Шу уринда бир мулохаза: Хуш, усмиРлаР орасида жиноятга мойиллик каердан кандай пайдо булаяпти? деган хакли савол тугилиши табиий. Масалага жиддийрок ёндашадиган булсак, бунинг асосий сабаби бекорчилик ва бепарволик окибати эканлигига гувох буламиз. Вахоланки, бирор бир фойдали машгулот билан банд булган бола хеч качон кингир ва номаъкул ишларга кул урмайди. Вақктини бўлмагур ишларга сарфламайди. Статистик маълумотларга қараганда, ёмон ишларга кушилиб колиш холлари купинча бу каби кусурлар, иллатларга монелик бекорчиликдан келиб чиқиши аниқланган. Баъзида биз ота-оналар локайд буламиз, болаларимиз такдири билан кизикмаймиз, уз ишимиз, юмушиимиз билан банд булиб, фарзанд тарбиясига жиддийрок эътибор каратмаймиз.Окибатда бир кун келиб фарзандларимиз томонидан содир этилган нохуш холатларни эшитиб колганимизда, афсусланамиз. Аммо кеч булган булади. Мамлакатимизда ана шу жихатлар эътиборга олинган холда ёшлар таълим-тарбияси устивор вазифа сифатида каралиб келинмокда. Мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан бу масала долзарб эканлиги хар бир маърузасида алохида таъкидланмоқда. Дархакикат, юртга фидойи олижаноб ўғил-қизларни тарбиялаб камол топтириш, энг аввало маънавиятли маърифатли фарзандлар тимсолида намоён бўлади. Бунинг учун уларни одоб-ахлокли хаётга теран нигох билан карайдиган инсонлар килиб тарбиялашга боглик. Шундай экан, хар бир ота-она уз боласини узи асраб ватанпарварлик рухида тарбияламоги л озим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...