вторник, 11 декабря 2018 г.

“Йўтал” дори ниқоби остидаги “кўкнори” фош этилди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан мамлакатимизга ноқонуний йўл билан товар-моддий бойликларни, шунингдек контрабанда предметларини олиб ўтишга бўлган ўринишлар бартараф этилмоқда.

Вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости  томонидан аниқланган қонун бузилиши холатлари хам шулар жумласидандир.
Божхона постининг “кириш” пиёдалар залига кириб келган миллати афғон бўлган, Россия Федерацияси фуқароси З. М. А. божхона назоратидан ўтказилиш вақтида унга тегишли  қўл сумкаси ичидаги 2 дона “Соugh” номли  қутилар божхона ходимларини эътиборини тортди. Оғизаки сўров жарёнида фуқаро З. М. А. ушбу қутиларни ўзи учун олгани, уларнинг ичида йўталга қарши дамлама борлигини маълум қилди. Бироқ, божхона ходимлари ушбу кутиларни очиб қўрганда айрим гиёҳлар билан аралаштирилган оғирлиги 86,72 граммни ташкил этувчи “кўкнори” гиёхвандлик воситаси борлиги аниқланиб, юртимизга кириб келиши мумкин бўлган захри қотилни йўли тўсилди.
Фуқаро З. М. А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Яна бир холатда эса, мазкур чегара божхона пости орқали мамалакатимизга кириб келган 3503-сонли юк поезди таркибидаги вагон конструкциясининг хуфия жойига устамонлик билан  яшириб олиб кирилаётган 48,4 грамм “Марихуана”  гиёхвандлик воситаси тўхтатиб қолинди.
Ш.Ўралов
Сурхондарё вилояти
божхона бошқармаси

Ахборот хизмати


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...