вторник, 11 декабря 2018 г.

ИНТЕРНЕТГА ИН ҚУРГАНЛАР..



Бугун дунёни ўргамчак тури мисол кенг камраб олаётган "интернет" тармогининг ижтимоий тармоқларидан узатилаётган турли миш-мишли хабар ва маълумотлар базасининг аксарияти ёлғон яшиқ сўзлардан иборат эканлиги кўп бор исботланган.
Уларнинг купчилиги қўпорувчилик терроризм ва экстремизм каби жирканч иллатларнинг ёд ғоялари билан сугорилгани хам айни хақиқат эканлигини хаётнинг ўзи исботлаб турибди. Ёвуз кимсалар уз сайтларида турли хил булмагур даъватларии жойлаштириб, миллатии-милллатга кайрашга, улар уртасида узаро иизолар келтириб чиқариб, халқлар тинчлигини бузишга иитилишмоқда. Статистик маълумотларга қараганда, уларнинг аксарияти уз таргиботларини интернет оркали амалга оширмокда. Бундай куўриниб турибдики, улар хар қандай қаллобликлардан, ёвузликлардаи тап тортишмайдиган манкуртлардир. Бундай галамусларнинг килмишларини игволарини бутун дунё ахли кораламокда. Минг афсуски, бугунги кунда купчилик йигит- кизларимиз интернет оркали келаётган хар кандай маълумотни хабарни хакикат деб кабул килишаётганликлари жиддий муоммаларни келтириб чикармокда. Натижада уларнинг таълим-тарбиясига хам хавф солмокда. Шундай экан, интернетдан фойдаланишда ундан олинган маълумотларга кур-курона ишонмаслик ва зарарсиз эканлигини билмогимиз лозим. Бугунги глобаллашув жарёни хар биримиздан огох ва хушёр булиб яшашликни такоза этаётир. Теварак-атрофимизда руй бераётган вокеа ва ходисаларга теран куз билан бокиб, онгли муносабатда булмоклик эса хар кандай хавф-хатар ва кунгилсизликларнинг олдини олиши шухбасиз. Айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни турли бузғунчи  ёт ғоялар таъсиридан химоя килиш, уларни Она ватанга мухаббат рухида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Маънавий комил инсон хеч қачон ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмайди. Хаётга онгли муносабатда булиб, акл-идроки билан иш юритади. Маънавий кашшок кишилар эса кимларгадир тобе булиб қолиши тайин. Нияти кора кимсалар эса бундай устамонлик билан фойдаланиб, уларни ўз измига буйсиндиришга мажбур киладилар. Уз домига тортиб, гараз максадларини амалга оширишга интилади. Энг ачинарли жихати шундаки, бундай ахволга бехосдан тушиб колаётган ёшларимизнинг аксариси, хорижий давлатларга ишлаш учуй бориб, узлари билиб-билмай жиноят оламига кириб қолишмоқда. Елгон ваъдалар , сохта даъватларга ишониб, булмагур ишларга кул уришаётгани хам айни хакикат. Шундай экан, фарзандларимизга тугри таълим-тарбия бериш, уларни билимли ва заковатли килиб вояга етказиш хар бир ота-она учун катта масъулият юклайди. Зеро, бугунги усиб келаётган ёшларимиз эртанги кун давомчиларидир. Уларни ёт ғоялар таъсиридан ўз вақтида химоялаш эса бугунги куннинг асосий вазифаларидан биридир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...