вторник, 11 декабря 2018 г.

Ушбу муаммо бугунги кунда жахон хамжамиятини жиддий ташвишга солаётган глобал масалалардан биридир. Негаки, у инсоннинг дахлсиз хуқуқларини, қадр-қкиммати, осойишта хаёт ва келажагига жиддий путур етказиб сархад, на миллат танламайдиган иллатдир.


Одам савдоси инсонни ўз эркинлигидан махрум қилиш баробарида, бировларнинг қўлида қул бўлишга махкум этади, тақдири ва келажагини оёк ости қилади. Ана шундай жихатлари билан хам у оғир ва жирканч жиноятлардан бири хисобланади. Бу иллат айниқса аёллар ва болаларни ўз домига тортаётгани инсониятни қаттиқ ташвишга солмоқда. Ушбу уюшган трансмиллий жиноят тури инсонлардан оғир мехнат мажбурий донорлик, фохишалик ва бошқа мақсадларда фойдаланишдек жирканч кўринишда намоён бўлмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотига кўра, дунёда хар йили 2 млн. 800 минг киши ана шундай иллатга дучор бўларкан, шундан, 600-800 мингга яқини аёллар ва болаларни ташкил этиб, одам савдоси балосидан жабр кўриши қайд этмокда. Одам савдоси фирибгарларининг хийла найранглари оқибатида инсонни алдаб, ишга жалб қилиш, ёллаш, куч ишлатиш ёки зурлик килиш, эксплуатация қилиш орқали амалга оширилиши барчамизга аён. Маълумки, экспулатация одам савдосининг асосий элемент хисобланади. Бу жиноят билан шугулланувчи жиноий гурух аъзолари жабрланувчини даромад кўриш мақсадида ёллайди.Турли жирканч ишларга ундайди.

Мамлакатимизда хукуматимиз томонидан бундай иллатларга қарши кураши мақсадида бир нечта халқаро шартномалар имзоланиб, самарали ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, кенг жамоатчилик ўртасида қолаверса, хуқуқни мухофаза қилувчи орган вакиллари билан хамкорликда жойларда бу иллатнинг салбий оқкибатлари хусусида таргибот ва ташвикот ишлари олиб борилмоқда. Шундай экан, бундай жирканч иллатга карши курашишда хар биримиз бир ёқадан бош чиқариб, онгли муносабатда курашмогимиз лозим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...