вторник, 11 декабря 2018 г.

“ЛИНДА” қонунбузарликни фош этди.

 Бугунги кунда Ўзбекистон гиёҳванд моддалар билан боғлиқ таҳдидга қарши курашда мавжуд барча ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий имкониятлардан фойдаланмоқда.

         Ўзбекистон 1995 йил февраль ойида БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияси ҳамда наркотикларга қарши курашиш борасидаги бошқа халқаро ҳужжатларга қўшилган. Ўз навбатида 1999 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур қонуннинг 7-моддасига кўра: Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
  Шунга қарамай, юртимизга гиёхвандлик воситаларини яширинча, ноқонуний тартибда олиб киришга бўлган ўринишлар хам учраб турибди.
  Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости томонидан Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган юк поезди божхона назоратидан ўтказилганда поезд таркибидаги юк вагонининг кўз илғамас, хуфия жойига яширилган,  оқ матога ўралган  68,24 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси “ЛИНДА” лақабли хизмат ити ёрдамида тўхтатиб қолинди.
  Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

   

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...