вторник, 11 декабря 2018 г.

СОХТА ҒОЯЛАР
"Эзгу максад ва ниятларимизга эришишнинг энг мухим шарти - бу юртимиздаги тинчлик, осойишталикни сақлаш, бугун авжига чиқаётган террорчилик, диний экстремизм, гиёхвандлик, ақидапарастлик каби хавф- хатарлардан огох бўлиш, бир сўз билан айтганда, ўз уйимизни ўзимиз асрашимиз керак"дир.

Диний экстремистик харакатлар фаолиятининг тахдиди шуни кўрсатадики, замонавий куринишдаги деярли барча мутааесиб окимлар узларининг кабих ниятларини амалга ошириши учун ижтимоий психологик омилларга катта эътибор қаратади.Диний мутаассиб оқимлар оят ва хадисларини ўз манфаатлари йулида талкин килиб, кишилар онгига узларининг хак йули экани, уларга кушилганлар албатта, хидоят топиши хақидаги сохта ғояларини сингдиришга харакат киладилар.
Ақидапарастлик муайян шароитда, бирон-бир гоя ёки тамойилига катъий ишонч асосида шаклланган қоида ва тартибларни хамда уларни шароит, холат, вазиятларни хисобга олмаган холда, кўр-кўрона қўллаш ва уринишини англатади.Диний акидапарастлик уз акидасини шак-шубхасиз тўғрилигига ишониб, бошка фикр ва мазхабларни бутунлай рад этган холда уларни тан олмаслик, дин асосларини бузишда айблашда намоён булади. Бошкача айтганда, диний ақидапарастлик-сиёсий максадлар йулида мавжуд ижтимоий муаммоларни илк яъни у ёки бу дин пайдо бўлган пайтдаги арқонлар асосида хал этишга интиладиган қараш ва харакатлардан иборатдир. Жамиятда қабул қилинган қонун коидаларга мое келмайдиган ва уларга зид булган, муросасизлик мутаассибликка асосланган ғоялар "экстремистик" хисобланади. Диний экстремизм ва диний фикрлар ёки айрим диндорлар томонидан жамиятда қабул қилинган конун коидаларга зид булган гояларни таргиб қилиш ва шундай гояларга мое келмайдиган фаолият олиб боришидир. Хар кандай диний экстремизм каби "ислом" экстремизмнинг "нозик" томони унинг "дин" га асосланганида, анщроги дин билан никобланганидадир. Террор-одамларни улдириб, жамиятда купорувчилик харакатларини амалга ошириш билан хавф ва дахшат туғдириш максадида фаолият олиб боради. Террорчилик хар доим диний ва инсоний меъёрлар умуминсоний қадриятлар ва ахлоқий фазилатларга қарши қаратилгани учун энг оғир ва вахшиёна жиноят хисобланиб келган.
Бугунги кунда терроризм умумбашарий даражада жамият хавфеизлигига тахдид соладиган ва узаро хамкорлик алокаларига эга булган йирик террорчилик гурухларидан иборат тизим сифатида шаклланганини, содда килиб айтганда халкаро терроризмга айланганини таъкидлаш зарур. Уз навбатида, бундай ташкилотлар ягона максадга буйсундирилган террорчилик харакатларини бир вактнинг узида бир неча мамлакат худудида амалга оширадилар.

Шу сабаб ижтимоий-сиёсий вазиятнинг баркарорлигини таъминлаш, ёшларни турли экстремистик оқимларга кушилиб кетишининг олдини олиш максадида юртимизда давлат ва жамоат ташкилотлари хамкорликда тинчликни сақлаш учун тадбирлар амалга оширилиб келинмокда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...