понедельник, 10 декабря 2018 г.

Ҳамёнга жойланган гиёхвандлик воситаси фош этилди.

Мамлакатимизда гиёхвандлик воситалари билан муомала қилиш қатъий чекланган ва мазкур моддалар эркин фуқаролик муомаласидан чиқарилган. Ушбу моддалар билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ва ноқонуний айланишига қарши миллий қонунчилик асослари яратилган, шунингдек қонун бузилиш холатлари учун жавобгарлик белгиланган.


Шунга қарамасдан, гиёхвандлик воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.
Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости  томонидан аниқланган қонун бузилиши холатлари хам шулар жумласидандир.
Божхона постининг “кириш” пиёдалар залига кириб келган Афғонистон Ислом Республикаси фукароси М. С. божхона назоратидан ўтказилганда, яширинча тарзда ҳамёни ичида  олиб ўтмочи бўлган соф оғирлиги 13,12 грамм бўлган  шаффоф целлофанга жойлаштирилган “гашиш” гиёхвандлик воситаси борлиги аниқланди.
  Ҳозир мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...