четверг, 26 июля 2018 г.

ISTIQBOLLI LOYIHALAR QO‘LLAB-QUVVATLANMOQDA

Surxondaryo viloyati hokimi Bahodir Po‘latov Avstriyaning “Parsalpine Gmbh” kompaniyasi rahbari Ahmad Ramzaniyni qabul qildi.
O‘zbekiston harbiylari Denovda maxsus taktik-o‘quv mashg‘ulot o‘tkazdi

Surxondaryo viloyati Denov tumanida O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar, Mudofaa, Favqulodda vaziyatlar vazirliklari, Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiya, prokuratura, DXX Chegara qo‘shinlari hamkorligida hududning xavfsizligini ta’minlash yuzasidan maxsus-taktik o‘quv mashg‘uloti o‘tkazildi. 
ҲОКИМ ВА ТАДБИРКОРЛАР УЧРАШУВИ
Вилоят ҳокимлигида тадбиркор ва фермерларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Баҳодир Пўлатов, назорат қилувчи органлар, соҳага алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркор ва фермерлар иштирок этди.
Вилоят ҳокими “Termiz Cargo Centre” халқаро логистика маркази ҳамда “KarvonSaroy” меҳмонхонаси фаолияти билан танишди.
 
Хабарингиз бор, Термиз шаҳрида ташкил этилган “Termiz Cargo Centre” халқаро логистика маркази мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлари билан қўшни давлатлар ишбилармонлар доирасининг ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда ўзига хос дўстлик кўприги вазифасини ўтамоқда.

VILOYAT HOKIMI AFG‘ONISTONLIK ISHBILARMONLAR BILAN UCHRASHDI

Bugun O‘zbekiston va Afg‘oniston o‘rtasidagi siyosiy, savdo-iqtisodiy, madaniy-gumanitar va boshqa sohalardagi aloqalar yangi bosqichda rivojlanib bormoqda. Xususan, surxondaryolik va qo‘shni mamlakat ishbilarmon doiralarining teng sheriklikka asoslangan munosabatlarini kengaytirish yo‘lidagi sa’y-harakatlar bunga yaqqol misoldir.
Сил: маълумотлар сўзлаганда
Маълумотларга кўра сил бемор йўталганда ажраладиган 2 мингдан 5 мингтача томчи ҳавода осма ҳолатда бўлиши мумкин. Бу томчилар бемор аксирганда ва йўталганда 2 дан 9 метргача масофага тарқалиши мумкин. Емирилган ўпка силига чалинган бемор, балғами билан кунига 15-100 млн. сил микобактерияларини ажратиши мумкин. Сил касаллиги пайдо   бўлиши учун 1 дан 10 тагача сил микобактерияси бўлиши кифоя. Бу томчилар соғлом кишининг нафас йўлларида, рўзғор анжомларида, ўйинчоқларда қолади.
Ушбу бактериялар микроскопда текширилганда микроб донсимон заррачали ингичка, тўғри ёки салгина букилган таёқча – бацилла кўринишида намоён бўлган. Олимнинг тиббиётда яратган ихтиролари кейинчалик «сил таёқлари» ёки «Кох бацилласи» номи билан атала бошлаган.
КЎМИР САНОАТИ САЛОҲИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ ЙЎЛИДА
Маълумки, Сариосиё туманидаги “Шарғун кўмир” акциядорлик жамияти вилоят саноатида етакчи ўрин тутади. Ҳозирда бу ерда “China Railway Tunnel Group” (CRTG) компанияси билан ҳамкорликда модернизация ишлари олиб борилмоқда.

воскресенье, 22 июля 2018 г.

СУРХОНДАРЁЛИКЛАР БУГУН ЯХШИ ЯШАСИН!

Баҳодир ПЎЛАТОВ (Сурхондарё вилояти ҳокими):
Шанба ва якшанба кунлари Термиз шаҳри ва туманларни айланиб чиқдим. Эркинжон Оқбўтаевич бошчилигида кўплаб ишлар қилингани ва қилинаётганига гувоҳ бўлдим. Воҳа аҳолиси фаровонлигини юксалтириш йўлидаги бу ишларимизни янада такомиллаштиришимиз ва самарадорлигини оширишимиз лозим.

суббота, 21 июля 2018 г.

Vatanimga muhabbatim ramzi

Yurt dovrug‘i, obro‘-e’tiborini dunyoga namoyon etadigan sohalardan biri sportdir. Bu sohaga katta e’tibor qaratgan davlat, mamlakatlarning fuqarolari sog‘lom bo‘ladi. Istiqlolga erishgan O‘zbekistonda ham dastlabki yillardan boshlab aholi o‘rtasida sportning ommaviyligini ta’minlashga davlat siyosati darajasida e’tibor qaratildi. Bugun esa barcha yoshlarimiz sport bilan muntazam shug’ullanib keladi.
Сархадларимиз ҳимоячиси

Юртимизда спорт билан шуғулланиб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш, қобилиятларини намойиш этиши учун барча шароитлар яратилган. Натижада спортчиларимиз кайси соҳада фаолият олиб бормасин юкори натижаларга эришмокда. турли халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишяпти. Шундай ёшлардан бири Азамат Қўполбоевдир.
Силни олдини олиш борасида
«Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида: «Ўзбекистон  Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши ижозат этилмайдиган ишлар рўйхатини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлайди. Рўйхатда кўрсатилган ишларни бажариши ижозат этилган шахсларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш уларни, албатта, бактериоскопик текширувдан, шунингдек. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган даврийликда рентген-флюорография текширувидан ўтказишни ўз ичига олади», деб белгилаб қўйилган.
ОГОҲЛИК БЕВАҚТ БАЛОЛАРДАН САҚЛАЙДИ


Маълумки, дунёда 3 та дунёвий динлар мавжуд. Ана шулардан бири Ислом динидир. Ислом дини жаҳон динлари ичида энг ёши бўлиб, эътиқод қилувчилар сони жиҳатидан христиан динидан кейин иккинчи ўринда туради. Ислом 7 асрда Арабистон ярим оролида, ҳозирги Саудия Арабистонида пайдо бўлган. Ислом сўзи “итоат”, “ихлос” ва “омонлик” деган маъноларни англатади.
Odam savdosidan jabrlanganlarni himoya qilish
O'zbekiston Respublikasi 2003 yil 12 dekabrda BMTning “Odam savdosi va uchinchi shaxslar tomonidan fohishabozlikning ishlatilishiga qarshi kurash to'g'risida”gi Konvensiyasiga qo'shilgan.

воскресенье, 8 июля 2018 г.

ЛОҚАЙД БЎЛМАЙЛИК

Арзимасдек туюлган кичкина хато катта муаммоларни келтириб чиқариши шубхасиз. Бугун фалончининг фарзанди хойин бўлиб чиқибди, ота-онасини юртини сотибди номард деган гап сўзларни эшитганизмизда қалбимиз беихтиёр ларзага келада. Нахотки деган ўй-хаёллар миямизни чулгаб олади. Давралардаги сухбатларда ота-онасининг бепарволигидан нолиб қўяқоламиз.
ИСЛОҲОТЛАР ИСТИҚБОЛ УЧУН

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ ўз ҳарбий сиёсатимизни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Қуролли кучлар тизимини тузиш уни янада такомиллаштириш ишлари асосий вазифа этиб белгиланди. Соҳага доир бир қатор қарор ва қонунлар ишлаб чиқилди. Ҳарбий хизматни такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.
ДУШМАН ЭГОЛМАЙДИ – МАРД ЖАСУР БЎЛСАНГ!


Дунёда рўй бераётган гео-сиёсий жараёнлар ҳар биримизни огоҳликга хушёрликга чорламоқда. Минтақаларда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисалар доруломон кунларимизнинг қадрига етишга, уни асраб-авайлашга ёвуз кучлар таъсиридан ҳимоя қилишга ундайди. Кун сайин илдиз отаётган бузғунчи кучлар тинч аҳоли турмуш тарзига унинг ривожланиш тараққиётига хавф-хатар туғдириб соя солмоқда.
ОДАМ САВДОСИ  ВАБОСИ

         Бугун дунё саҳнасига назар ташлар эканмиз, жабҳаларда қатор янгиликлар ўзгаришлар, кашфиётлар рўй бераётганига гувоҳ бўламиз. Ана шу умумжаҳон миқёсида содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда афсуски, айрим жиноят турлари ҳам кенг авж олиб, дунё ҳамжамиятини ташвишга солмоқда.  Мисол тариқасида, айтадиган бўлса, айни вақтда трансмиллий жиноятларнинг йил сайин ортиб бораётгани ҳам бу борада фикримиз тасдиғидир. Эндиликда бу жирканч иллат ҳисобланган одам савдоси – умумжаҳон миқёсидаги глобал муаммолардан бирига айланиб улгурди.
Transmilliy jinoyat
Erkin demokratik davlat va fuqarolik jamiyatiga inson uchun munosib hayot tarzi tashkil etilgan bo’lib, uning huquqiy erkinliklari, qonuniy manfaatlari har qanday tajovuzlardan himoyalangan bo’lishi shart. Davlatimizda esa, mustaqillik yillaridanoq, inson manfaatlari eng oliy qadriyat uning ulug’lash bo’lib, transmilliy jinoyatlardan biri bo’lgan odam savdosining har qanday ko’rinishiga qarshi kurashish ustuvor vazifalardan biri darajasiga ko’tarilgan.

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...