Сархадларимиз ҳимоячиси
Юртимизда спорт билан шуғулланиб келаётган ёшларни
қўллаб-қувватлаш, қобилиятларини намойиш этиши учун барча шароитлар яратилган. Натижада спортчиларимиз кайси соҳада фаолият олиб бормасин юкори натижаларга эришмокда. турли
халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишяпти. Шундай ёшлардан бири Азамат Қўполбоевдир.
У 1994 йили Хоразм вилояти, Боғот туманида туғилган. Тегдошларидан ажралиб
турадиган Азамат ёшлик онлариданоқ чемпион бўлишни ният қилади. Орзусига етиш
мақсадида спорт мактабига ўқишга боради. Устози Ш.Машариповдан курашнинг сир
асрорларини ўргана бошлайди. Йиллар ўтгани сайин тинимсиз машқлар ўз самарасини берди. 2010
йилда Урганч олимпиа заҳиралари коллежига ўқишга кирди. Уни тугатиб, йигитлик
бурчини ўташ ва ватанпарвар аскар бўлиш мақсадида ҳарбий хизматга йўл олди.
— Инсонда бирон нимага ахд қилса албатта ниятига етади. Мен ҳам
тиним билмай спорт билан шуғулланганим учун кураш бўйича бир қатор ютуқларга
эришдим.— дейди Азамат Қўполбоев. Жарқўрғон туманида ҳарбий қисмда хизмат
давомида эса ўз қобилиятимни бу ерда ҳам янада оширдим. Аскарлик давомида яхши
натижаларга эришганим боис, ушбу ҳарбий қимда қолиш таклифини олдим. Бу мен
учун янада кенг маррралар сари йўл очди. Ушбу қисмда ҳам катта ютуқларни забт
этдим. Жумладан, 2016 йил Жануб минтақавий штаби тасаррифидаги ҳарбий қимлар
орасида ўтказилган мусобақада 1-ўринни, ҳарбийлар орасида ўтказилган турнирда
“САМБО” йўналиши бўйича ҳам олмий ўринни эгалладим.
Шунингдек, Азамат Навоий
шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон кубоги” мусобақларида ҳам вилоятимиз шаънини
ҳимоя қилиб, 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон чемпиони, спорт устаси номларига
сазавор бўлди.
Бугун эса кўксини юртини ҳимоя
қилиш учун қалқон қилиб келаётган Азамат ўзининг шижоати билан тенгдошларига
ўрнак. Терилиб турган медаллар мард ўғлоннинг ютуқлар сари илдамлаб боришида
ўзгача рух бахш этиб келмоқда. У каби ўғлонларимиз бор экан сархадларимиз
осойишта, биз эса тинч ва фаравон ҳаёт кечирамиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий