суббота, 21 июля 2018 г.

ОГОҲЛИК БЕВАҚТ БАЛОЛАРДАН САҚЛАЙДИ


Маълумки, дунёда 3 та дунёвий динлар мавжуд. Ана шулардан бири Ислом динидир. Ислом дини жаҳон динлари ичида энг ёши бўлиб, эътиқод қилувчилар сони жиҳатидан христиан динидан кейин иккинчи ўринда туради. Ислом 7 асрда Арабистон ярим оролида, ҳозирги Саудия Арабистонида пайдо бўлган. Ислом сўзи “итоат”, “ихлос” ва “омонлик” деган маъноларни англатади.


Ислом дини таълимоти унинг муқаддас китоби “Қуръони Карим”да тўлиқ баён этилган. Бундан кўриниб турибдики, Ислом дини инсонларни эзгуликка, яхши амаллар қилишга, солиҳ ва солиҳа фарзандларни камол топтиришга чорлайдиган муқаддас диндир. Бугунда мазкур динга 172 тадан зиёд мамлакатлар, яъни 1,3 миллиарддан кўпроқ одамлар эътиқод қлишади. Ислом динида икки асосий йўналиш- суннийлик ва шиалик мавжуддир.

Бугун юртимизда истиқболли манзиллар сари улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Халқимиз тинч ва осуда ҳаёт кечириб, демократик давлат давлат барпо қилиш йўлидан дадил одимламоқда. Бироқ инсоният учун тенгсиз неъмат бўлган тинчлик ва осойишталикга раҳна солишга интилаётган иллатлар ҳам афсуски йўқ эмас. Улардан бири диний экстремизм ва терроризм балосидир. Бу офат қиёфаси XXI асрга келиб, тобора авж ола бошлагани ҳам бугун ҳеч кимга сир эмас. Ана шу нуқтаи назардан олганда, бу диний экстремизм ва терроризм дунё ҳамжамиятини ларзага солаётган долзарб муаммолардан бирига айланди. Зеро, мафкурамиз ҳамда маънавиятимизга таҳдид солаётган бундай ёт ғоялар дин ва миллат танламайди. Уларнинг турли қиёфасини европада ҳам Осиёда ҳам Америка халқлари ҳаётида ҳам учратиш мумкин. Бу жирканч иллат вакилларининг асосий мақсади динни ниқоб қилиб, зўравонлик, тажовуз, шунингдек жиноий ҳаракатлар содир этишга қаратилган. Давлатларнинг ривожланиш йўлига ғов бўлиш. Миллатнинг эртанги эгалари бўлмиш ёшлар онгини бузғунчи ва ғаразли ғоялар билан заҳарлашдан иборат. Шундай экан, ёшларимиз теран фикрли ён атрофда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга онгли муносабатда бўлиб, ақл-идроки билан иш тутишса бундай ёт ғоялар уларга таъсир кўрсата олмайди. Зеро, огоҳлик бевақт балолардан сақлайди. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...