воскресенье, 8 июля 2018 г.

ОДАМ САВДОСИ  ВАБОСИ

         Бугун дунё саҳнасига назар ташлар эканмиз, жабҳаларда қатор янгиликлар ўзгаришлар, кашфиётлар рўй бераётганига гувоҳ бўламиз. Ана шу умумжаҳон миқёсида содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда афсуски, айрим жиноят турлари ҳам кенг авж олиб, дунё ҳамжамиятини ташвишга солмоқда.  Мисол тариқасида, айтадиган бўлса, айни вақтда трансмиллий жиноятларнинг йил сайин ортиб бораётгани ҳам бу борада фикримиз тасдиғидир. Эндиликда бу жирканч иллат ҳисобланган одам савдоси – умумжаҳон миқёсидаги глобал муаммолардан бирига айланиб улгурди.

         Одам савдоси – инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўзининг чегара танламаслиги ҳамда гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барчада катта ташвиш ва хавотир уйғотмоқда. Статистик маълумотларга кўра, жаҳонда ҳар йили тахминан 2 миллион 700мингга яқин киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Ҳар йили 600 мингдан 800 минггача аёллар ва болалар турли алдов йўллари билан чет элларга олиб кетилиб, қул сифатида сотиб юборилмоқда. Бу қабиҳликка бош бўлаётган ғараз мақсадли кимсаларнинг нияти инсонни сотиш. Ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар орқали ундан мўмай даромад топиш илинжида чидаб бўлмас қабиҳликка қўл уришаётгани айни ҳақиқат. Бугунги кунда мамлакатимизда инсонни улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш асосий вазифалардан бири этиб белгиланган. Бу мудҳиш ва жирканч иллат ноқонуний қурол савдоси, гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний муаамоси каби оғир оқибатларни келтириб чиқаради.
         Одам савдоси инсонни эркинлиги, тенглиги ва шахсий дахслсизлигига бевосита путур етказади, уни турли хўрлик ва камситишларга дучор этади. Одам савдоси деб аталмиш ушбу мудҳиш жиноий фаолият ортида мажбурий меҳнат, замонавий қуллик, мажбурий донорлик, ҳарбий тўқнашувларга мажбурлаш каби қабиҳ ва қонунга зид қилмишлар мужассамдир. Шу нуқтаи назардан, БМТ ва турли қатор нуфузли халқаро ташкилотлар ушбу жиноятга қарши кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб курашмоқдалар. Мустақил Ўзбекистон давлати ҳам бундай таҳдид ва хавфларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида изчил ва кенг кўламли ишлар олиб бормоқда. Шундай экан, ҳар биримиз бу иллатга қарши курашмоғимиз лозим. Зеро, инсон қадри азал-азалдан барча нарсалардан устун бўлган. Уни паймол қилиш таҳқирлаш турли босим ўтказиш кечириб бўлмас гуноҳдир.
Огоҳ бўлинг одамлар, огоҳ бўлинг...   

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...