ДУШМАН ЭГОЛМАЙДИ
– МАРД ЖАСУР БЎЛСАНГ!
Дунёда
рўй бераётган гео-сиёсий жараёнлар ҳар биримизни огоҳликга хушёрликга
чорламоқда. Минтақаларда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисалар доруломон
кунларимизнинг қадрига етишга, уни асраб-авайлашга ёвуз кучлар таъсиридан ҳимоя
қилишга ундайди. Кун сайин илдиз отаётган бузғунчи кучлар тинч аҳоли турмуш
тарзига унинг ривожланиш тараққиётига хавф-хатар туғдириб соя солмоқда.
Айниқса
экстремизм терроризм каби жирканч иллатларнинг ҳар қандай ёт ғоялари
мамлакатлар ўртасида ўзаро низо чиқаришга, бир – бирини қарши қайрашга
қаратилгани айни ҳақиқат. Улар турли усуллардан фойдаланиб жирканч мақсадларини
амалга оширишга интилишмоқда. Дин ниқоби остида ёшларни йўлдан уриб уларни
ўзлари томон оғдиришга ҳаракат қилишмоқда. Сохта даъвату ваъдалар билан уларни
ишонтириб, ёвуз ниятларини амалга оширмоқда. Улар бу йўлда маънавий олами бўш
бўлган йигит – қизларни йўлдан уриб, ўзларининг найрангларига ишонтирмоқда.
Бундай
ёшларимизнинг аксарияти хорижга ишлаш учун борганлардир. Уларни зимдан кузатиб,
сўнгра уларни аврашмоқда. Ғаламислар бундан кенг фойдаланишмоқда. Шундай экан,
ён атрофимиздаги ходисаларга бефарқ ва лоқайд бўлмайлик. Ҳаётга
онгу-тафаккуримиз билан боқиб, онгли муносабатда бўлайлик. Шундагина ҳеч қандай
ёвуз ташқи кучлар бизга хавф-хатар туғдира олмайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий