ИСЛОҲОТЛАР
ИСТИҚБОЛ УЧУН
Мустақиллигимизнинг
дастлабки кунлариданоқ ўз ҳарбий сиёсатимизни амалга оширишга алоҳида эътибор
қаратилди. Қуролли кучлар тизимини тузиш уни янада такомиллаштириш ишлари
асосий вазифа этиб белгиланди. Соҳага доир бир қатор қарор ва қонунлар ишлаб
чиқилди. Ҳарбий хизматни такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш бўйича улкан ишлар
амалга оширилди.
Жумладан, муддатли ҳарбий хизмат 12 ой этиб тайинланди.
Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йилда бир марта чақириш ва бўшатиш жорий
этилди. Шунингдек, уларга кенг имтиёзлар яратилди. Маълумки, армиямизнинг асосини
профессионал, юқори малакали ва ҳар омонлама етук ҳарбий кадрлар таўҳшкил
этади. Ушбу вазифаларни бажариш борасида Қуролли Кучларимиз, жумладан ДХХ
чегара қўшинлари тубдан ислоҳ қилинди. Хусусан, ҳарбий кадрларни тайёрлаш
масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Натижада юртимизда фаолият юритаётган
олий таълим масканлари, ўқув марказларининг моддий – ўқув базаси янгиланди.
Ҳарбий ўқув фанларининг энг сўнгги ютуқлари амалиётга тадбиқ этилаётир.
Таълим-тарбия соҳасида малакали мутахассислар томонидан замонавий услублардан
фойдаланиб, назарий ва амалий машғулотлар олиб борилаётгани ҳам фикримиз
тасдиғидир.
Шунингдек,
сержантлар тайёрлаш мактабининг ташкил этилиши бу борадаги олиб борилаётган
кенг кўламли ислоҳотлар ҳам шулар жумласидандир. Ҳарбий қисмлар замонавий
техник жиҳозлар билан таъминланмоқда. Янги чегара постлари ташкил этилмоқда.
Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун барча зарур шарт-шароитлар
яратиб берилмоқда. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда мамлакатимиз ўзининг
куч – қудрати ва салоҳиятига таянган, ўз сарҳадлари, халқининг тинч ва осуда
ҳаётини ҳимоялашга қодир бўлган, халқаро ҳамжамиячтда муносиб ўрин эгаллаган,
тез ва барқарор суъратлар билан ўсиб бораётган мустақил ва суверен давлатга
айланди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий