ЛОҚАЙД БЎЛМАЙЛИК
Арзимасдек
туюлган кичкина хато катта муаммоларни келтириб чиқариши шубхасиз. Бугун
фалончининг фарзанди хойин бўлиб чиқибди, ота-онасини юртини сотибди номард
деган гап сўзларни эшитганизмизда қалбимиз беихтиёр ларзага келада. Нахотки
деган ўй-хаёллар миямизни чулгаб олади. Давралардаги сухбатларда ота-онасининг
бепарволигидан нолиб қўяқоламиз.
Нега вақтида пайкамаган экан-а дея хаёлимиз
кўчасидан ўтказамиз холос. Ваҳоланки бугунги тезкор давр ҳар биримиздан теварак
атрофизда рўйбераётган воқеа ва ҳодисаларга теран кўз билан боқишни тақозо
этаётир. Огоҳ бўлиб яшаш ҳар бир хонадон ҳар бир каттаю-кичик учун бир хил
масъулият юксалаётганини унутмайлик. Ахир ўша ватанфуруш бегона эмас юртдошимиз
қолаверса маҳалладошимиз-ку халқимиз бекорга айтмаган бир болага етти маҳалла
ота-она деб. Бу пурмаъно нақлнинг нечоғлик ҳақиқат эканлигини бугун ҳаётнинг
ўзи исботлаяпти. Маҳалламизга ким келаяпти бегона одам ким, қўни-қўшнимиз нима
билан шуғулланаяпти эътибор ҳам қилмаймиз. Бирор бир хабарни эшитганимизда эса хайратдан
ёқа ушлаймиз. Энг ачинарлиси қизиқмаймиз. Биргина бепарволигимиз лоқайдлигимиз
оқибатида шундай воқеа ва ҳодисалар рўй бераётганидан кўз юмиб бўлмайди. Мен
эмас-ку, мениг болам эмас-ку менга нима деган фикримиз ана шундай кечириб
бўлмас хатоликларни келтириб чиқараётгани айни ҳақиқат.
Фарзандларимиз
дарсдан бўш вақтларида нима иш билан шуғулланаяпти. У мулоқот қилаётган
дўстлари кимлиги билан ҳатто қизиқмаймиз.
Сир
эмас бугун ёшларимиз ана шу бузғунчи ғояларга ишониб, алдовлар қурбонига
айланишмоқда. Улар ғараз мақсадли кимсаларнинг турли миш-мишларига лаққа чув
тушиб, қўлига қурол олиб юртига, туғилиб ўсган ватанига қарши чиқмоқда. Шундай
экан ўсиб келаётган ёш авлодни она-ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, юксак
маънавиятимизнинг қадрига етиб яшаш улуғлар фазилатлари уларнинг онгу
тафаккурида шакллантириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.
Зеро
юксак маънавият инсонни улуғ мақсадлар сари етаклайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий