четверг, 26 июля 2018 г.

Сил: маълумотлар сўзлаганда
Маълумотларга кўра сил бемор йўталганда ажраладиган 2 мингдан 5 мингтача томчи ҳавода осма ҳолатда бўлиши мумкин. Бу томчилар бемор аксирганда ва йўталганда 2 дан 9 метргача масофага тарқалиши мумкин. Емирилган ўпка силига чалинган бемор, балғами билан кунига 15-100 млн. сил микобактерияларини ажратиши мумкин. Сил касаллиги пайдо   бўлиши учун 1 дан 10 тагача сил микобактерияси бўлиши кифоя. Бу томчилар соғлом кишининг нафас йўлларида, рўзғор анжомларида, ўйинчоқларда қолади.
Ушбу бактериялар микроскопда текширилганда микроб донсимон заррачали ингичка, тўғри ёки салгина букилган таёқча – бацилла кўринишида намоён бўлган. Олимнинг тиббиётда яратган ихтиролари кейинчалик «сил таёқлари» ёки «Кох бацилласи» номи билан атала бошлаган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бугунги кунда сил касаллиги туфайли бир йилда 1 миллион 600 мингга яқин киши вафот этади. Халок бўлаётганларнинг катта қисмини, тўғрироғи 95 фоизга яқинини ривожланаётган мамлакатлар аҳолиси ташкил қилади. Маълумотларга кўра, бошқа касалликлардан кўра ҳар йили сил касаллиги туфайли кўпроқ одамлар вафот этар экан. Сил билан боғлиқ аянчли вазият Африка мамлакатларида кузатилади. Жаҳонда кузатилаётган сил касалигининг 29 фоизи, касалик туфайли вафот этаётганларнинг 34 фоизи Африка ҳиссасига тўғри келади. Сўнги 15 йил мобайнида силга чалинувчилар сони мазкур қитьада кўпайиб ораётганидан хавотир олинди. Айни дамда Африкада ҳар юз минг кишидан 343 нафари сил касаллигига чалинган.
Ўзи бу касаллик ҳақида нималарни биламиз? Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015 йилда 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор Тараққиёт мақсадлари деб номланган хужжат  қабул қилди. Ўртага ташланган мақсадлардан бири  глобаль  сил эпидемиясини йўқ қилишдан иборат. 2014 йилда Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилотининг олий органи бўлмиш Ассамблея глобал эпидемияга қарши курашга қаратилган —    2016-2035  йилларга мўлжалланган  20-йиллик стратегия қабул қилди. Қабул қилинган стратегия доирасида 2030 йилга бориб сил касаллиги туфайли ўлимларни 90 фоизга камайтириш, касалликни эса 80 фоизга қисқартириш кўзда тутилган. Мутахассисларнинг фикрича, сил билан боғлиқ ўлимларнинг олдини олиш мумкин. Силга қарши глобал кураш тўғрисида эълон қилинган Ҳисоботга қараганда, дунё аҳолисининг учдан бир қисми сил бактериясига эга. Касаллик иммун тизими заиф бўлган инсонларда тез тарқалади. Сил касаллиги одамдан одамга ҳаво орқали юқади. Тамаки чекиш сил касаллигини юқтиршни тезлаштиради. Силга чалиниш билан боғлиқ ҳодисаларнинг 20 фоизи айнан тамаки чекиш оқибатида келиб чиқади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг фикрича, касалликнинг тарқалиши аввал кутилганидан ҳам кўра тезлашиб бормоқда экан. Хабарларга қараганда, 2015 йилда жаҳонда 10,4 миллион киши силга чалинган. Шундан 1 миллион 800 минги вафот этган. Сил ўлимга олиб келувчи 10та касалликнинг бири экани тан олинган. Касалларнинг 60 фоизи олтита мамлаккат хиссасига тўғри келади. Бу борада Ҳиндистон олдинги ўринларда туради. Ундан кейин эса сил билан боғлиқ вазият Индонезия, Хитой, Нигерия, Покистан ва Жанубий Африка Республикасида аянчли экани айтилади. 2015 йилда 1 миллион нафар бола силга чалинган бўлса, уларнинг 170 минги вафот этди.
2000 йилдан бошлаб силга чалиниш билан боғлиқ вазият йилига 1,5 фоизга қисқараётгани айтилади. 2020 йилга бориб бу қисқариш 4–5 фоизни ташкил қилиши  борасида саъй-характлар қилинмоқда.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2000 йилдан 2015 йиллар оралиғида силга чалинган 49 миллион кишининг ҳаёти сақлаб қолинди.
Сил касаллигининг келиб чиқиш сабабларига назар ташлар эканмиз, биринчи жаҳон уруши (1914-1917) даврида касалликдан ўлганлар сони ўқ ва снарядлардан вафот этганлардан кўп бўлиб, ушбу даврда фронтда касалланиб ўлганларнинг сони  1,7 млн. нафар кишини,  фронт ортида эса 2 млн. нафарни ташкил этган.  Бунинг сабаби казарма шароитида санитария қоидаларига риоя қилмаслик, очлик эди. Кох силнинг келиб чиқиш сабаблари ичида ижтимоий  шароитларга катта аҳамият беради. У  “касалликка мойиллик ёмон шароитда яшовчи, заифлашганлар орасида жуда кўпдир. Ер юзида Қуёш нури тушмайдиган хароба уйлар бўлар экан, сил билан касалланиш давом этаверади” деб ёзган эди.
ХХ асрнинг 80- йилларининг  ўрталарида, жамиятда сил  билан касалланиш камайиб, хаттоки фтизиатрия кафедралари фтизиопульмонологияга айлантирилди. 90 -йилларни бошларидан нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда сил жамият саломатлигига яна жиддий хавф туғдира бошлади. 1993 йилдан буён USAID Ўзбекистонга 356 млн. АҚШ долларидан ортиқ миқдорда ёрдам кўрсатди.
USAIDнинг 2014 йил сентябрь ойидан 2019 йил август ойигача амалга ошириладиган беш йиллик дастури Ўзбекистонда силга қарши курашишни кучайтириш хизмати бўйича кўмаклашувчи асосий қисми ҳисобланади. USAIDнинг силга қарши кураш бўйича дастури ҳимоя қилинмаган гуруҳлар ташхисдан ўтишлари ва даволанишлари учун имкониятларни кенгайтириш борасида техник ёрдам кўрсатади, шунингдек Ўзбекистоннинг Хоразм, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги беморларнинг юқори сифатли лаборатория ташхисидан ўтишларини ҳамда махсус ёндашув орқали даволанишларини таъминлайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...