четверг, 6 июля 2017 г.

Сифат меҳнатда


Бугунги ҳаётимизни теxникаларсиз таъсаввур қила олмаймиз. Айниқса уй бекаларимиз сирли қути дея аталмиш телевизорсиз яшай олмасалар керак менимча. Доимий ҳамроҳи бўлган бу буюм нафақат аёлларимизни балки барчамизни қизиқишларимиз асосида кўрсатувлар билан, кунлик янгиликлар билан таништириб боришдан чарчамайди. Айниқса ундаги каналлар сони қанча кўп бўлса шунча дунёнинг ҳар бурчагидаги xабарлардан воқиф бўласиз қоясиз.


Бизнинг юртимизда ҳам ҳеч бир юртда қолишмайдиган телекоммуникация соҳаси ривожланмоқда. Сабаб бу йўналишга давлатимиз томонидан  етарлича эътибор қаратилиб келинмоқда. Бундан олти етти йил илгари бор йўғи уч ёки тўрт канал фаолият олиб борарди. Бугунги кунга келиб уларнинг сони ортиб бормоқда. Ўз навбатида ушбу каналларнинг сифатли узатилиши муҳим саналади. Аҳир бекажонларимиз айни қизиқарли кўрсатув пайти телевизорига узатиш билан боғлиқ муаммо чиқишини истамайди. Бу каби кўз илғамас кўнгилсизликларни айни пайтда учрата олмайсиз. Чунки бу борада соҳа муҳандис-техниклари тиним билмай ишлашмоқда. Телетомошабинларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва каналлар сонини  ошириш мақсадида телеминоралар қайта жиҳозланаяпти. Бу ҳақида яқинда вилоятимиздаги “Маъанвият гулшани” газетасида чоп этилган мақолада ўқиб қолдим. Унда 2016 йилда Учқизил, Вахшивор иншоотлари учтадан, Дарбанд, Боботоғ иншоотлари рақамли телевизион узатгичлар билан жиҳозланибди. Бунинг натижасида эса вилоятда юқори қувватли рақамли телевидение узаткичлари сони саккизтага етган экан. 2017 йилнинг 1–чорагида эса Шеробод, Олтинсой туманларидаги узоқ тоғли аҳоли масканларига 8 та кам қувватли телевидение узатгичлари қурилиб, ишга туширилибди. Айни пайтда аҳолининг 95 фоизи рақамли телевидение хизмати билан қамраб олинибди. Бу каби маълумотларни ҳар бир газетxон ўқир экан аҳоли учун яратилаётган имкониятлардан ҳурсанд бўлади. Шунингдек,  яна айтишим керакки, 2017 йилда 101 та кам қувватли рақамли телевидение узатгичлари жойлаштирилиб, аҳолини тўлиқ қамраб олиш  соҳа мутаҳассислари томонидан режалаштирилган.

 Энди бекажонлар ҳавотир олмаса ҳам бўлади. Бўш вақларида томоша қиладиган телевизорларимизда соҳа теxниклари меҳнати сабаб барча намойишлар  фақат сифатли  узатилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...