Эл соғлиги йўлида
Вилоятимизда ўтган
ўн йиллик ичида сил
касаллигини олдини олиш ва даволаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Моддий
техника базаси янгиланиб аҳолининг соғлиғи янада яхшиланди.
Табиий иқлим
шароити туфайли бу касаллик бошқа вилоятларга қарганда Сурхондарёда кўпроқ қайд
этиларди. Шунинг учун ҳам мазкур касаллик билан курашишга алоҳида эътибор бериб
келинмоқда, жумладан 80 ўринга
мўлжалланган Денов туман силга қарши кураш диспансерида 2015 йилда қарийб 2
млрд 226 млн сўм маблағ асосида 80 ўринли янги регианал сил касалликлари
шифохонаси қурилди. Бу йил 100 ўринли даволаш биноси қурилиши режалаштирилган.
Бунинг учун 3 млрд 700 млн сўм маблағ ажратилган. Ўтган йиллар билан
ҳисоблаганда жами вилоят бўйича капитал реконструкция, янги қурилиш ва
капитал таъмирлаш ишлари 18 млрд 219
млн сўмлик ишлар амалга оширилди.
Республика Вазирлар Маҳкамасининг 62-сонли қарорига
асосан сил касаллигига қарши муассасалар ходимларининг соғлиқ учун ҳавфли ва
оғир иш шароити эътиборга олинган холда тариф ставкаларига 50 % миқдорида
қўшимча хақ тўланмоқда.
Бундан ташқари мазкур қарорда силга қарши кураш
муассасаларини оптимизация қилиш белгиланган бўлиб, бу борада ҳам ишлар олиб
борилди. 2011 йилда вилоятдаги стационар
ўринлари сони 615 тани ташкил қилган бўлса, 2011 йилнинг якунида Шеробод
туманидаги 40 ўринли Таллошқон ўпкадан ташқари сил касалликлари шифохонаси
умумий профилдаги шифохонага айлантирилганлиги муносабати билан стационар ўринлари 40 тага қисқариб 575 тани
ташкил этди.
Бу каби янгиланишлар асосида буунги кунга қадар
инсонлар сил касалигидан даволаниб келмоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий