Таклифли мавзу
Бугунги асримиз шиддат
билан ривожланмоқда. Кечаги маълумот бугун эскириб ҳеч бир инсонни
ҳайратлантира олмаяпти. Маълумотларда айтилишича телевидение, матбуот, радиога
нисбатан интернет жуда тез одамлар орасига кира олди ва у бошқа ОАВ қараганда ҳозирда ўзида бутун дунё маълумотларини
жамлай олдм. Бу айни ҳақиқат. Шу сабаб ҳозирда интернетни билмаган ёшларни
топиш жуда қийин. 99% ёш ундан фойдаланади.
Бизнинг вилоятда ҳам интернет хизматларидан фойдаланувчилар кўпайди. Уларга янгиликлар яратиш
ва маълумотлар олишни янада яхшилаш учун 2000 та кенг полосали интернет
портлари ўрнатилган. Лекин, биргина шаҳар бўйлаб сайр қилсангиз саноқлигина
интернет кафеларни кўрганизда эx аттанг дейсиз. Чунки бугунда аҳоли интернет
кафеларда янги ахборотларни олиш ва ўзаро дисклар,
флешкаларга ахборотларни сақлаш, интернетдан маълумот жўнатиш ва қабул қилиш
каби бир қатор xизматларидан фойдаланишмоқда. Аммо, ўзим кузатганман бир
иккита бўлган интернет кафелар сони камлигидан аҳолига тез xизмат кўрсатиш
сифати паст даражада. Инсонлар кўп вақт навбат кутишади. Бу билан интернет
кафеда ишлайдиган xодимларнинг
ишини ёмон демоқчи эмасман. Улар тиним билмай келган фойдаланувчиларга ҳизмат
қилмоқда. Лекин, шунга қарамай интернет шаҳобчаларининг сони камлиги талайгина
камчиликлар келтирмоқда. Аҳолига интернет билан алоқадор xизматлар борасида янада кенгроқ ишлар
амалга оширилса, ишнинг сифати ва самарадорлиги ошади. Зеро, аxборот асрида ҳатто компьютерни
билмайдиган инсон ҳам интернет xизматларига
эҳтиёж сезади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий