четверг, 6 июля 2017 г.

Ҳаётда акс этаётган лойиҳалар

2013 йил 18 январдаги мажлисида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мамлакатимизда «Электрон ҳукумат» тизимини шакллантириш Консепцияси ва комплекс дастурини ишлаб чиқиш муҳимлигини қайд этиб ўтганди.


Бугунга келиб эса «Электрон ҳукумат» тизими жорий этилиши натижасида тўлиқ транзакцияланган хизматларга ўтилди, аҳоли ва бизнес вакилларининг давлат хизматидан фойдаланишда турли инстацияларга қатнашни ва давлат хизматчилари билан бевосита мулоқотда бўлишни истисно этди. Бу, ўз навбатида, аҳолига қўшимча қулайликлар яратишга ва бизнес юритиш шароитларини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Вилоятимизда ҳам бу борада кенг кўламли ишлар қилинмоқда. 2017 йилги манзилли дастур асосида «Электрон ҳукумат тизими»ни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш каби ишларни бажариш режалаштирилган. Бу эзгу ишлар 32 та лойиҳада  ифодасини топган бўлиб, умумий қиймати 30412,51 миллион сўм ҳаражат қилиниши белгиланган. Йил ўртасига келиб самарали лойиҳалар ҳаётга татбиқ қилиниб келинмоқда.  Мутаҳассислар аниқ режа асосида ишлаб, суръат ва ютуқлар миқдорининг ўсишига эришмоқда. Шу йилнинг  январ–апрель ойларида 3047,7 миллион сўм маблағ сарфланиб, 6 та лойиҳа амалга оширилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...