четверг, 6 июля 2017 г.

Лойиҳа самараси

Аҳолига қулайлик яратиш, уларга сифатли ҳизмат кўрсатиш борасида юртимизда етарли шароитлар яратилган. Бугун қай инсондан сўраманг имкониятлардан қувониб сўзлайди.


Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармасининг мутахассислари 2016–2017 йилларда ахборот–коммуникация технологияларини ривожлантириш учун ўтган йили умумий қиймати 110,2 миллион сўмга тенг 30 та лойиҳани бажариш назарда тутилган манзилли дастур қабул қилинганди. Бу муҳим ҳужжатда ахборот–коммуникация технологиялари, расмий веб–сайт ва интерактив давлат хизматлари, телекоммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини ёзиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, кадрлар малакасини ошириш ифодаланганди.

Воҳада йил охиригача кенг кўламдаги ишлар амалга оширилиб, жами 570 миллион сўм маблағ сарфланди. Режадаги лойиҳалардан 29 таси бажарилди. Янги русумдаги телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида алоҳида қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, «онлайн» кўрсатувларини томоша қилиш учун қулайликлар яратилди. ўтган йили яна 70 километр ер қазилиб, оптик толали кабель тортилди.  Мобиль алоқаси воситалари такомиллашиб, улардан кенг кўламда фойдаланишга эҳтиёж ошаяпти. Абонентларга сифатли хизмат кўрсатиш учун 282 та база станцияси қурилди. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...