четверг, 6 июля 2017 г.

Касаллик чекинади..


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 мартдаги «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллиги билан касалланишни камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 62-сонли қарори қабул қилиниб,тур ушбу асосда Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2011 йил 14 мартда 55-сонли қарори ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2011 йил 2 апрелдаги 113 Т-сонли буйруқлари ишлаб чиқилди.


Қарорлар асосида Термиз шаҳридаги вилоят силга қарши кураш диспансери базасида сил касаллиги микобактерияларининг биологик материаллардаги сил касаллигига қарши препаратларга сезгирлигини тадқиқ қилишни амалга оширувчи минтақалараро лаборатория ташкил этиш кўрсатилган бўлиб, ушбу лаборатория 2011 йилнинг ноябр ойида ишга туширилди. Мазкур лабораторияга Германия Федератив Республикаси KfW банки гранти асосида 220 млн 623 минг сўмлик жиҳозлар ва аппаратуралар келтириб ўрнатилган ва лабораторияни таъмирлаш ишлари учун бюджет маблағи ҳисобидан 25 млн сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилди. Давлат бюджети хисобидан 110 ўринли вилоят болалар сил касалликлари санаторияда қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. “Санги Сафед” хусусий фирмаси томонидан 2 млрд 928 млн сўмлик капитал реконструкция, янги қурилиш ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва
Ўтган 2003-2012 йилларда вилоятдаги силга қарши кураш муассасаларига Германия Федератив Республикасининг KfW банки томонидан ажратилган грант маблағларнинг умумий миқдори 983204,4 сўмни ташкил қилди.
ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш Глобал жамғармаси (“сил” компоненти) билан 2005 йилдан бошлаб ҳамкорликда ишлар йўлга қўйилгандан сўнг, мазкур ташкилот томонидан ажратилган маблағ ҳисобига вилоятга умумий суммаси 5870,9 сўмлик 230 дона изотермик контейнерлар, умумий суммаси 383,1 сўмлик 460 дона изотермик контейнерлар учун аккумляторлар, умумий суммаси 7029,9 сўмлик 23 дона микроскоп учун светодиодли подсветка, умумий суммаси 2673,5 сўмлик 23 дона светодиодли подсветка учун блок питания, умумий суммаси 7056,8 сўмлик оргтехникалар, умумий суммаси 495760,9 сўмлик дори-дармонлар, умумий суммаси 69656,89 сўмлик лаборатория жихозлари, анжомлари ва реактивлари, умумий суммаси 34952,7 сўмлик канцелярия товарлари келтирилган. Бундан ташқари ушбу ташкилот томонидан вилоят силга қарши кураш диспансери базасида ташкил этилган минтақавий референс лабораторияси учун нархи 27695,1 сўмлик 1 дона ламинар шкаф,  1 дона фотокамерали бинокуляр микроскоп ва  1 дона электрон тарози келтирилди.
Россия Федерациясининг “Лукойл” компаниясининг “КАМАЗ” автомашинаси шассисига ўрнатилган кўчма рақамли “ПроСкан-2000” флюорография аппарати келтирилди. Ушбу аппарат бугунги кунда беморларга кенг фойда келтирмоқда
Бу каби вилоятимизда амалга оширилилган ишлар самараси ўлароқ сил касаллиги олди олинмоқда. Давлатимизнинг эътибори ва халкаро ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган ёрдам натижасида охирги йилларда сил билан касалланиш ва ўлим бир неча баробар камайди ва беморларнинг даволаниш эффекти 85-87 % гача ошди.


 Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...