Маълумотлар сўзлаганда…
Вилоятда сил касаллиги билан оғриган беморларни
стационар шароитида даволаш Термиз шаҳрида жойлашган вилоят силга қарши кураш
диспансерида 315 ўрин, Қумқўрғон туманида жойлашган вилоят 1-сон сил
касалликлари шифохонасида 70 ўрин, Денов силга қарши кураш диспансерида 140
ўринлар ташкил этилган.
Унга асосан 525
та стационар ўринларининг 355 таси (64,7 %) терапевтик ўринлар, 80 таси (15,2 %) болалар учун ўринлар, 40 таси
(7,6 %) жарроҳлик ўринлари, 40 таси (6,9 %) ўпкадан ташқари сил касалликлари
ўринларидир. 50 та ўпкадан ташқари сил касалликлари ўринларининг 25 таси суяк сили учун ва 25 таси урогинекологик
ўринлар учун ажратилган. Қай бир ташхис билан келган бемор бўлмасин ҳеч бир инсон соғлиги беэътибор қолмайди. Даволаниш, дори-дармонлар
улар учун бепул берилади. Беморлар соғлигини тиклашда тўғри овқатланиш ва Бир
бемор учун бир кунга ўртача 5860 сўмлик озиқ-овқат махсулотлари ва 2468 сўмлик
дори-дармонлар сарф қилинмоқда. Айниқса келажагимиз эгалари бўлган болаларни бу
касалликка чалинмаслиги учун ҳам
чақалоқларни БЦЖ вакцинаси билан силга қарши эмлаш 99,5 % га бажарилган.
Шунингдек, Сил касаллиги билан мулоқотда бўлганларнинг
100% изоляция қилинмоқда. Вилоятда сил касаллигининг юқумли формалари билан мулоқотда
бўлган болаларнинг 100 %га кимёвий профилактика ўтказилиб келинмоқда.
МАСТУРА ҲАМРОЕВА.
Комментариев нет:
Отправить комментарий