четверг, 6 июля 2017 г.

Дардни олдини олган яxши

Вилоятимизда сил касаллиги билан чалинган инсонларга ёрдам бериш ва даволаш ишларига кенг эътибор қаратилмоқда. Ҳар йили бу борада  талайгина режалар ишлаб чиқилмоқда ва амалда қўлланмоқда. Биргина вилоят 1-сон сил касалликлар шифохонаси дастлаб, 120 ўрин эди, 2012 йилда унинг базасида 70-ўринли силнинг дориларга чидамли формаларини даволашга мўлжалланган янги шифохона қурилиб фойдаланишга топширилди. Бунинг учун 2 млрд 600 млн сўм маблағ сарфланди.


Вилоят силга қарши кураш диспансери эса 315 ўринга қўшимча қулайлик бўлиш учун 2012 йилда 80 ўринли даволаш корпуси қурилиб фойдаланишга топширилди. Бунинг учун 3 млрд 125 млн сўм сарфланди. 2013 йилда 50 ўринли даволаш корпуси биноси қурилиши ва бошқа биноларда капитал реконструкция ишлари амалга оширилган бўлиб унга 3 млрд 600 млн сўм маблағ сарфланди. Ушбу режанинг амалга оширишга 6 млрд 725 млн сўм маблағ сарфланган бўлиб, кундан кунга ободонлаштириш ишлари кўлами ортиб бормоқда. .
Ҳар бир ҳудудда ўтказилган кенг кўламда таъмирлаш ва реконструкция ишлари замирида аҳолининг саломатлигини асраш, сил касаллигини вилоятимизда кенг тарқалишини олдини олиш кўзланган. Амалга оширилаётган бу каби ишларни кўз олдимизга келтирган вақтимизда  жамиятимиз бизнинг соғлигимизга бу каби катта эътибор қаратаётган экан, шу замин инсонлари ҳам ўзини асраши ва касалликни даволагандан уни олдини олган яхши.


Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...