Замон танламас касалик
Сил
юқумли касаллик сифатида қадим замонлардан маълум. Силга хос ўзгаришлар
эрамиздан 2000-3000 йил илгари вафот этган ва мумиёланган мисрликлар танасида
ҳам топилган.
Касалик
борки у ўз даврида даволанмаса урчиб, кенг қулоч ёяди. Шундай сил касаллигининг
келиб чиқиш сабабларига назар ташлар эканмиз, биринчи жаҳон уруши (1914-1917)
даврида касалликдан ўлганлар сони ўқ ва снарядлардан вафот этганлардан кўп
бўлиб, ушбу даврда фронтда касалланиб ўлганларнинг сони 1,7 млн. нафар
кишини, фронт ортида эса 2 млн. нафарни ташкил этган. Бунинг сабаби
казарма шароитида санитария қоидаларига риоя қилмаслик, очлик эди. Кох силнинг
келиб чиқиш сабаблари ичида ижтимоий шароитларга катта аҳамият беради. ХХ
асрнинг 80- йилларининг ўрталарида, жамиятда сил билан касалланиш
камайиб, хаттоки фтизиатрия кафедралари фтизиопульмонологияга айлантирилди. 90
-йилларни бошларидан нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда сил жамият
саломатлигига яна жиддий хавф туғдира бошлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий