четверг, 6 июля 2017 г.

1,25 миллион нафар одам манфаатдор....

Вилоятимизда кенг кўламда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўриб киши қувонади. Замон талаби асосида бугунги кунда сифатли ҳизматлар ташкил этилгани эса аҳолининг фаравон яшашига замин яратмоқда. Барча соҳалар каби алоқа воситалари тизимида ҳам кабелларнинг сифатли ишлашини соҳа xодимлари доимий таъминлаб бормоқда.


 Бунинг учун ўтган йилда 72,2 километр масофада оптик толали алоқа кабеллари ўтказиш якунланди. Янги тармоқнинг узунлиги жами 1002,6 километрга етди. Вилоят марказигача 40 Гбит/с, туманларнинг марказларигача 10 Гбит/с тезликда ахборот етказиб беришга эришилди.
Шунингдек аҳолининг уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш кўлами ошаётганлигини сабаб уларга етарлича шариоитлар яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Алоқанинг сифатини таъминлашда эса станциялар ва алоқа линиялари муҳим аҳамият каб этади. Бу борада, «Ўзбектелеком» АК «Uzmobile» филиали 141 та, «UNITEL» МЧЖ 9 та, «COSСOM» МЧЖ ХК 27 та, «UMS» МЧЖ  5 та мобиль алоқа тизимидаги база станцияси барпо этди. 2017 йилнинг 1–чорагида яна 31 та база станцияси қурилиб, ишга туширилди.  Қурилмаларнинг умумий сони 1030 та бўлди. бунинг натижасида 1,25 миллион нафар одам сифатли алоқа асосида мобиль телефони ёрдамида гаплашмоқда.

 Бу каби замонавий теxнологиялардан кенг фойдаланиш юртимизнинг илғор қурулмалар орқали  равнақ топишига  катта ҳисса қўшмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...