суббота, 16 сентября 2023 г.

 

Улуғбек Қосимов: "Сурхондарёнинг туризм салоҳиятини дунёга танитишда сизлар энг яқин кўмакчимизсиз"

 Сурхондарё  вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов медиа тур иштирокчилари, журналист ва блогерлар билан учрашди. Вилоят раҳбари туризм соҳасида катта салоҳиятга эга бўлган Сурхон воҳасини ахборот маконида кенг тарғиб этиш ва танитишда журналист ва блогерларнинг кўмагига таянилишини таъкидлади.

 Тошлар  билан ўралган табиат мўжизаси

Сангардак қишлоғи ўзининг сўлим ва салқин табиати, гўзал манзараси, шарқираб оқувчи зилол сувлари билан бугунги кунда юртимиз ва хорижий давлатлардан кўплаб саёҳатчиларни ўзига жалб қилиб келмоқда.

 13 та қишлоқ  аёлларини жамлаган корхона ҳақида биласизми?

 Тарих ва замонавийлик уйғунлашган Сангардак маҳалласида шу билан бирга барча шароитларга эга, энг сўнги  технологиялари асосида аҳолини айниқса хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида “Сангардак чеварлари” тикувчилик корхонаси фаолият юритмоқда.

 

Туризм қишлоғига бормоқчи бўлсангиз манзил-Сангардак маҳалласи.....

Ўзбекистоннинг энг жанубий вилояти Сурхондарё маркази Термиздан  деярли 200 км узоқликда жойлашган Сангардак қишлоғи бугунги кунда нафақат юртимизда, балки бутун дунёда ҳам маълум ва машҳур бўлган масканлардан бири ҳисобланади.

 Ташландиқ майдонда   бунёд бўлган дам олиш маскани

Деновга бугунги кунда йўли тушган инсон борки дам олиш ва мехмонлар билан ташриф буюриб балиқ танаввул қилишни истаса албатта танлови  "Холчаён" маҳалласи бўлади.

четверг, 14 сентября 2023 г.

Ёрдамдан тикланган аёллар

 Ёрдамдан тикланган аёллар

Жамиятда ўз ўрнини топиб бораётган аёлларнинг фаолиятини бошлаш учун бугунги кунда яратилган имкониятлар талайгина. Бу имкониятдан кимдур фойдаланаяти, кимдур эса йўқ.

понедельник, 4 сентября 2023 г.

                                        Феруза опа: Мақсад аниқ бўлса албатта уддалайман



Термиз шаҳрида туғилган Феруза Юнусова ғам-ташвиш нималигини билмай ўсиб-улғайди. Орзу-ниятлари осмон қадар қиз ҳамширалик курсида ўқиб, оз бўлса-да, шу соҳада ишлади. Оила қурди, бахтли хонадон бекасига айланди. Шириндан-ширин икки қизли бўлди. Бахтнинг оғушида, фаровонликда яшаб келаётган эди. Аммо одамзот келажакда уни нималар кутиб турганини билмас экан...

четверг, 10 августа 2023 г.

Viloyat televideniyesining ilk boshlovchisi kim ekanligini bilasizmi?

 


Surxondaryo viloyat televideniyesi. Jurnalistikaga kirib kelgan yosh borki nu maskanda ishlashni orzu qilmasa. katta jamoa shakllangan televideniyada yurtimiz mustaqilligi ilk yillarida ish boshlagan bo’lib, tajribali jurnalistlarni jamlagan tajriba maktabi bo’ldi. Ana shu tajriba maktabining vakillaridan biri Mavjuda opa Nasrullayevadir.  U viloyat televideniyesining ilk boshlovchisi va ilk jurnalisti, suxandoni ekanligini bugungi jurnalistikaga kirib kelayotgan yoshlar bilishmasa kerak.

среда, 2 августа 2023 г.

Тадбиркорлар учун “ROADSHOW” ташкил қилинди.

 

 


Кейинги йилларда давлат активларини хусусийлаштириш, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича вилоятимизда ижобий натижаларга эришилмоқда. Айниқса иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш, хусусийлаштириш жараёнларини соддалаштириш, бу борада очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга сотиш, иқтисодиётда хусусий мулкнинг даражаси ва ролини тубдан ошириш мақсадида бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.

четверг, 27 июля 2023 г.

 Тўғрининг ишини Тангрим мукофотлайди

Бундан бир неча йиллар илгари болалик кезлари 2 синфда ўқиб юрган кезларим бўлиб ўтган воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Автобусда уйимга қайтаётганимда ўриндиқда телефонга кўзим тушиб қолди.

Mashaqqat ortida matonat: Surxondaryoning suvchi ayollari Suv — hayot manbai. Uning har bir xonadonga o‘z vaqtida va sifatli yetib borish...