среда, 2 августа 2023 г.

Тадбиркорлар учун “ROADSHOW” ташкил қилинди.

 

 


Кейинги йилларда давлат активларини хусусийлаштириш, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича вилоятимизда ижобий натижаларга эришилмоқда. Айниқса иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш, хусусийлаштириш жараёнларини соддалаштириш, бу борада очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга сотиш, иқтисодиётда хусусий мулкнинг даражаси ва ролини тубдан ошириш мақсадида бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.




Биргина Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2022 йил давомида жами 124 та давлат активлари аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 32 та давлат активлари 70,1 млрд.сўм қийматга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилишига эришилди.

Бундан ташқари, 2022 йил давомида тадбиркорлар ва фуқаролар учун 6060 та (202,6 гектар) ер участкалари қиймати 74,0 млрд.сўмга бошланғич нарх билан баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган, шундан 909 та 54,1 гектар ер участкалари 18,2 млрд.сўмга сотилиши таъминланди.

 Бу йўналишдаги ишларнинг давоми сифатида Термиз шаҳридаги Ёшлар макразида Вилоятдаги тадбиркор ва инвесторлар тадбиркорлар учун  “ROADSHOW” ташкил қилинди.  

Унда Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Орипов Анвар Хомитович ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари Усмонов Бекзод Шавкат ўғли иштирок этиб соҳада амалга оширилаётган ишлар ва бугунги кунда вилоятимизда тадбиркорлар  ҳамда инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўзлади.

Айтиш керакки тадбир давомида 2023 йил ўтган даврида 345,0 млрд.сўм бошланғич қийматда жами 107 та давлат активлари аукцион савдоларига чиқарилди. Шундан, 23 та давлат активлари 17,0 млрд.сўм қийматга сотилиши, ҳозирги кунда умумий қиймати 265,4 млрд.сўм бўлган 86 та давлат активларининг савдоси давом этмаётганлиги, тадбиркорлар ва фуқаролар учун 5991 та (224,4 гектар) ер участкалари қиймати 82,5 млрд.сўмга бошланғич нарх билан баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиб, шундан 499 та 46,0 гектар ер участкалари 15,2 млрд.сўмга сотилиши таъминланганлиги тўғрисида маълумотлар тақдимотлар орқали айтиб ўтилди.







Шундан сўнг иштирокчилар ва оммавий ахборот воситалари учун Сурхондарё вилоятидаги хусусий секторга сотилган ҳамда сотилиши белгиланган давлат активлари бўйича пресс-тур ташкил қилинди. Унда инвестор “ZEF TEHTILE” МЧЖ томонидан 120 млрд сўмдан ортиқ инвестиция киритиш орқали замонавий техналогиялар асосида тайёр трикотаж махсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этилган ҳамда  300 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилган Термиз шаҳрида жойлашган Термир йўл шифохонасининг маъмурий бино-иншоотларига ва “Унверсал Аргалит” МЧЖ томонидан 10 млрд сўидан ортиқ инвестиция киритиш орқали замонавий дам олиш маскани ташкил этилган ва 30 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилган Термиз тумани Учқизил МФЙ да жойлашган дам олиш маскани биносига борилди.

Мастура Хамраева

 

 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...