четверг, 27 июля 2023 г.

 Тўғрининг ишини Тангрим мукофотлайди

Бундан бир неча йиллар илгари болалик кезлари 2 синфда ўқиб юрган кезларим бўлиб ўтган воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Автобусда уйимга қайтаётганимда ўриндиқда телефонга кўзим тушиб қолди.


Оддий кнопкали телефонлар эндигина модда бўлаётган бир пайтда жуда қиммат нархда сотиларди ундай телефонлар. Бола эмасманми атрофга қарасам хеч ким йўқ манзилимга ҳам етиб қолгандим. Эгаси йўқ экан дея қизиқиб уйга олиб келгандим. Хурсанд бўлиб отажон телефон топиб олдим дегандим. Отам эса: “Ислом Аллоҳ таолонинг сўнги ва энг мукаммал дини. У инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамрай олади. Унинг таълимотлари шунчалар ҳаётийки, мана неча асрдан буён инсониятнинг ақлини лол, қалбини ром қилиб келмоқда. Исломда пора, рибо, ўғирлик ва бошқа шу каби ноҳақ пул топиш, бировнинг молини олишнинг барча турлари, молни тасарруфга лаёқати йўқ кишига бериш, бировнинг молига тажовуз қилиш, ҳатто шахс ўзининг молига қасддан талофат етказиши, уни исроф қилиши қатъий ҳаром қилинган. Сен ўзинг билмаган ҳолда ўғрилик қилиб қўймадингмикан”- дедилар.

 Мен эса: “топиб олдим ўғриламадим”-дея йиғладим. Шунда отам: “топиб олганинга ишонаман, шу учун ҳам кел кутамиз эгаси албатта, телефон қилади. Телефонни эгасига қайтарсак мукофотини Тангримнинг ўзи сенга айтайди болам”- дедилар.

Орадан икки уч соат вақт ўтгач телефон жиринглади. Отам гаплашди. Телефон эгасининг турмуш ўртоғи экан. Отам манзилимизни айтиб уйимизга яқин бозорча олдига чақирдилар ва телефонни олганча чиқиб кетдилар. Бироз муддатдан сўнг уйимиз дарвозаси очилиб отам кириб келдилар. Уйимиз деразасидан қарасам қўлларида пахта қанд, шоколад ва ўйинчоқ билан кириб келдилар. Мен қувониб отам менга олиб келибдилар, ўғри эмаслигимга ишондилар дея қувондим.

 Отамни қучиб “РАХМАТ ОТАЖОН”-дедим. Шунда отам: “болам бу совғаларни мен олмадим. Телефонни эгаси  суйинчисига пул тутказаман деганди мен эса керак эмас дедим. Бировнинг хаққидан қўрқаман дедим. Телефонни эгаси эса топиб олган инсон ҳозирги замонда қайтармайди катта рахмат қайтарганингиз учун, топишга умидимиз қолмаганди деди. Шундан сўнг бўлган воқеани айтгандим, топиб олган сен эканлигингни билгач миннатдорчилик сифатида магазиндан сенга шуларнинг барчасини олиб, бериб юборишди. Кўрдинги тўғрилигингни Тангрим мукофотлади. Шундай экан бировнинг омонати ва ҳаққига хеч қачон ҳиёнат қилма болам Зеро, Расулуллоҳ с.а.в. видолашув ҳажида кўп нарсаларни васият қилганлар. Шулар қаторида кишиларнинг молини зулм билан ейиш ҳаромлигини уқтирганлар. Яъни: Расулуллоҳ с.а.в. айтдилар: "Огоҳ бўлинглар албатта Оллоҳ таъоло сизларга қонларингиз ва молларингизни бир бирингизга ҳаром қилди". Бу ҳадисдан маълум бўладики, бир инсонни ноҳақ қонини тўкишлик ва молини ноҳақ йўл билан ейишликни ҳаром қилди. Инсонларнинг қонини тўкишлик қанчалик ёмон амал бўлса, уларнинг молларини ноҳақ ейиш ҳам шунчалик манфур амалдир.”-дедилар.

Ўша  воқеадан сўнг ёш бола бўлмасда бировнинг хаққи манфур амаллигини англаб етдим. Шу кундан кейин ҳар кун номозда саждага бошим эгилганда Ислом нурини дилимга ундираётган ва иймонли, инсофли инсон бўлиб тўғри халол луқма ила ўстираётггани учун отамни умрлари зиёда бўлишини ният қилиб, Аллоҳга ҳамд ва шукроналар айтаман.

Мастура Хамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...