четверг, 20 июля 2023 г.

 

БАРҚАРОР ҲАЁТ: Калониягача кириб бора олган халқаро марказ сабаб инсонлар ҳунарли бўлмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чорат-тадбирлари тўғрисида” қарорида Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ), фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллигини янада ошириб бориш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишдаги уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш киритилган эди. Шу асосида ўтган давр мобайнида юртимизда ННТ ларнинг ўрни ва фаолиятини юксалтириш йўлида қатор ишлар амалга оширилди.  Биргина Сурхондарё вилоятида ННТ ларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йили вилоят ҳокимлиги томонидан Нодавлат нотижорат ташкилотларини фаолиятини мустахкамлаш учун бино қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Биргина ушбу бинода фаолият кўрсатаётган “Барқарор ҳаёт” маркази турли  махаллий ва хорижий лойиҳаларни амалга ошириш орқали нафақат Сурхондарёда балки республика миқёсида хам етакчи саналади.  Бугунги кунда ушбу марказнинг Тошкет ва Наманган вилорятларида ҳам филиаллари очилган бўлиб, Президентимиз томонидан чиқарилаётган қарорлар ва ислоҳотларни ҳаётга тақдиқ этишда катта хисса қўшиб келмоқда.

Айтиш керакки  “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази 2013 йили ўз фаолиятини бошлаган.  Бугунги кунда фуқароларни билим олиш, меҳнат қилиш фаолиятини тўлиқ ва мазмунли амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитлар яратишда кўмаклашиш, хотин-қизларни камситилиши ва уй зўравонлигига қарши кураш, гендер тенглигини таъминлаш, қонунлар тарғиботи билан шуғулланиш, жиноятчиликни қайталаниши бўйича профилактик ишлар олиб борилишида кўмаклашиш, одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам кўрсатиш   мақсадида фаолият олиб боради. Шу билан бирга мигрантлар,  озодликдан маҳрум этиш муассасаларида жазони ўтаётган, пробация хизматида рўйхатда туриб жазони ўтаётганларни ҳаётда ўз ўринларини топишида ёрдамлашиш,  аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига кўмак бериш,  харбий, зиддиятли худудлардан Юртбошимиз  томонидан “Мехр” операцияси доирасида  қайтариб олиб келинган  оилалар ва уларнинг фарзандларини реабилитация ва рентагратция жараёнларига кўмаклашиш,   қабул қилинаётган турли хил қонун ва қонуности ҳужжатлари, дастурлар ижросини таъминлаш борасида лойихалар амалга оширишдан  иборатдир.

Халқаро шартномалар ва конвенсияларга асосан мигрантларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, чет мамлакатларда қонуний ишлаш учун керакли ғуқуқий билимларини ошириш, одам савдосини олиш мақсадида марказ ходимлари томонидан  Каритис Франция ташкилотининг “Қирғизистон, Ўзбекистон, Армения ва Россияда ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали мигрантлар ҳуқуқлари муҳофазаланганлигига кўмаклашиши” лойиҳаси доирасида   “Мигрант мактаби” шиори остида Термиз Халқаро Аэропорт МЧЖда Термиз–Москва, Термез-Санкт-Питербург рейсларида  кетувчи ахолига  ахборот маълумотлар бериб борилмоқда.  “Мигрант мактаби” шиори остида Термиз шаҳридаги авиакассаларда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Кейинги йилларда мамлакатимизда инсон манфаатларини ҳимоялаш, унинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда еркинликларини таъминлашга алоҳида еътибор қаратилмоқда. Зеро, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси давлатимиз ҳимоясида екани ва бу Бош қомусимизда мустаҳкам ифодасини топганидан далолат.
Шу маънода, Президентимиз Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра ва бевосита назорати остида хорижий юртларда қийин шароитга тушиб қолган ватандошларимизга кўмак бериш, уларни мамлакатимизга қайтариш ҳамда жамиятимизга тўлақонли мослашишини таъминлаш бўйича “Меҳр” инсонпарварлик операциялари амалга оширилиб келиняпти. Уларнинг    юртдошларимиз каби одатий тинч ҳаётга мослашиши учун марказнинг ижтимоий ходимлари, психолог ва юристлари кенг жалб қилинган холда   талайгина ишлар амалга оширилди.  Жумладан,
Можаро зоналаридан, биринчи навбатда Сурия ва Ироқдан қайтаётган Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун Европа Иттифоқи ва БМТ кўмаги асосида Сурия ва Ироқдан қайтаётган учинчи мамлакат фуқароларини БМТ томонидан глобал даражада қўллаб-қувватлашда иштирок этиш лойиҳаси доирасида Сурхондарё,Наманган, Қашқадарё вилоятларида   болалар ва оилаларга психоижтимоий реабилитацион хизматларни кўрсатиб келинмоқда. Шу асосида 31 та оила, 115 нафар болаларга бирламчи ва мажмуавий бахолаш ўтказилиб, ҳар бир онага ва болага индивидуал тарзда харакатлар режаси тузилиб, хизматлар кўрастилди. Бу хизматлар асосан психоижтимоий, таълимий, соғлиғини мустахкамлаш, ўзлаштириши ва мослашувига кўмаклашилди. Ҳамкор ташкилотлар билан бирга уларнинг реалибитация ва реинтеграция жараёнлари ҳамжихатликда олиб борилди. 

АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси кўмагида “Сурхондарё вилояти, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилиувчи қуролли ҳудудлардан қайтиб келган оиларни реабилитациясига кўмаклашиш  жамиятга мослаштириш жарёнларини амалга ошириш” лойиҳаси доирасида репотриант оилаларга ижтимоий ходимлар томонидан хизматлар кўрсатилиб келинмоқда.  

Германия Федерал Ташқи ишлар Вазирлиги, Deutsche Gesellschaft fur Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH ва Немис халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги Филиали кўмагида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гуруҳларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда  таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гуруҳларнинг радикаллашишига қарши барқарорлигини ошириш орқали зўровон эстремизмни олдини олишга кўмаклашиш” лойиҳаси. Ушбу лойиҳа асосида вилоятдошларимизга Аёллар сартарошлиги иши, Эркаклар сартарошлиги иши, Маникюра и педикюр, Тикувчилик иши, Қандолатчилик  курслари ташкил қилинган бўлиб, ўрганиш мутлақо бепул.  Натижада Аёллар сартарошлиги иши бўйича  2 нафар, битирувчи гўзаллик салонларига ишга жойлашди.14 нафар битирувчи уйда пуллик хизмат кўрсатмоқда. Эркаклар сартошлиги иши бўйича  8 нафар битирувчи сартарошхонага ишга жойлашди. 4 нафар битирувчи уйда пуллик хизмат кўрсатмоқда. Маникюр ва педикюр устаси 3 нафар битирувчи гўзаллик салонларига ишга жойлашди. 10 нафар битирувчи уйда пуллик хизмат кўрсатмоқда. Тикувчилик иши бўйича  8 нафар битирувчи тикувчилик сехццларига ишга жойлашди.14 нафар битирувчи уйда  ўз ўзини банд қилган холда аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Қандолатчилик бўйича 4 нафар битирувчи қандолатчилик цехларига ишга жойлашди. 13 нафар битирувчилар эса  буюртма асосида байрамлар учун торт ва нон маҳсулотларига тайёрлаб келмоқда. 14 нафар битирувчилар маҳалладаги оилаларга буюртма асосида ўз ишларини ташкил этган.

Шеробод туманидаги 41-сонли манзилли калонияси ва  Тошкент вилояти Зангиота тумани 42-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётган  маҳкумлар   лойиҳа доирасида  озодликка чиққач жамиятга мослашиш ва ўз ишини йўлга қўйиши, ўз ўзини банд этиши  учун чиққунга қадар касб-ҳунарга тайёрлов учун куслар ташкил қилинган. Аёллар сартарошлиги,  Эркаклар сартарошлиги иши, Тикувчилик иши, Компютер саводхонлиги бўйича курслар ташкил қилинган.  Йил бошидан эса бугунги кунда кластерлар фоалияти ривожланаётганини инобатга олган холда 41-сонли манзилли калониясида паррандачилик ва иссиқхона ишини ташкил қилинди ва бу  бўйича барча шароитлар яратиб берилди. 

Шу билан бирга уларга хуқуқий, психологик консултациялар кўрсатилмоқда. Озодликка чиққач ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун бизнес тренинглар ташкил қилинмоқда.Ахборот маърифий маълумотлар бериб борилмоқда. Калонияда ташкил этилган ўқув курслар, психологик, хуқуқий ёрдам, тренингларнинг аҳамияти шундаки озодликка чиққунга қадар билим, кўникмага, чиққандан сўнг маълум бир касб-хунарга эга бўлиши,  жамиятга мослашувда  юқоридаги хизматлар қайта жиноят содир этмасликка ва ўзига бўлган масъулиятни оширмоқда.

АҚШнинг халқаро ривожланиш дастури асосида Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотларни амалга оширишга доир “Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури” лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятининг 14 тумани ҳамда Термез шаҳри бўйича 8 та юрист  аҳолига   якка тартибда хуқуқий консультациялар, ҳамда  маҳалларда тарғибот ишларини олиб боришди. Бу давр мобайнида 8914 нафар фуқарога хуқуққий консультациялар берилди. Сурхондарё вилоят маҳаллаларда 12926 нафар  фуқароларга   қонунчилигимиздаги ўзгаришлардан  хабардорлиги, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида  тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилган..

USAID АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги ва Winrock International нотижорат ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги филиали томонидан "Марказий Осиёда Хавфсиз Мигратция" лойиҳаси доирасида Термиз тумани “Малакали мутахасисларни тайёрлаш маркази”да чет элга ишга кетишни режалаштираётган фуқаролар учун “Кетиш олди маълумотлари” мавзусида 6 соатликсеминар-тренинглар тадбирларни ташкил этилди.Термиз тумани “Малакали мутахасисларни тайёрлаш маркази”да чет элга ишга кетишни режалаштираётган фуқаролар учун “Тадбиркорлик кўникмалари” мавзусида 6 соатлик семинар-тренинглар тадбирларни ташкил этилди. Ноқонуний миграциянинг олдини олиш” шиори остида Термиз Халқаро Аэропорт МЧЖда  мигрантларга кенгроқ маълумотлар улашиш мақсадида лойиҳа доирасида   электрон маълумотлар жамланган инфокиёска  ташкил қилинди.  

“Ўзбекистонда вақтинча истиқомат қилувчи афғон фуқароларига ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш” лойиҳаси  доирасида урф одатларимиз ва анъаналаримиз билан таништириш, қонун хужжатлари мазмунини тушунтириш ва касб-хунарга йўналтириш мақсадида  126 нафар афғон хотин-қизлари, эркаклар  қандолатчилик иши, Эркаклар, аёллар сартарошлиги,Тикувчилик иши, Маникюр – педикюр иши курсларга жалб қилинган бўлиб, хунар ўрганишмоқда. Шунингдек  67 нафар уларнинг фарзандлари учун чет тилларини мукаммал ўргатиш мақсадида марказда ўзбек тили, рус тили, инглиз тили кусрлари ахборот ресурс марказида ташкил қилинган холда ўтилмоқда.

Термиз Халқаро Аэропорт МЧЖ ва Сурхондарё вилояти Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,  Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги,  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги,  Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси, Мактабгача таълим вазирлигининг вилоятлардаги бошқармалари ва  вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Вилоят ҳокимлиги билан ушбу халқаро лойиҳаларни амалга оширишда хамкорликда фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, марказда хуқуқушунос ва психолог томонидан аҳолига беминнат хизмат кўрсатиб келинмоқда. Биргина 2022 йилда   693 нафардан ортиқ инсонларга хуқуқий  ва 675 нафардан ортиқ инсонларга психологик, 244 нафар инсонларга ижтимоий ходимлар томонидан  хизмат кўсатилди.

"Барқарор ҳаёт"  халқаро ижтимоий-маърифат марказида ёшлар учун янада кенгроқ қулайликлар яратиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун хорижий ташкилотлар ҳамкорлиги ва ҳомийлигида ахборот ресурс маркази фаолият олиб бормоқда. Унда ташриф буюрувчилар  чет тилларини ўрганиш учун китоблар, жахон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарлари кутубхона жавонларидан ўрин олган. Шу билан бирга фойдаланувчилар электрон маълумотларни тезкор топа олиши учун  замонавий интернет тармоғига уланган компьютерлар ҳам айнан юртдошларимиз учун жойлаштирилди.

 Таъкидлаш лозимки олиб борилаётган бу каби ташкилий ишлар ўз самарасини беришида марказ рахбари Олия Ильмуродованинг сайи –харакатлари, тажрибаси ва унинг фаолиятини  “Барқарор хаёт” марказининг ННТ сифатида нафақат республика бўйича  балки Марказий Осиё бўйича етакчилар орасида намуна бўлаётганли  юртбошимиз томонидан қўллаб-қувватланаётганлигидандур. Биргина БМТ томонидан Марказий Осиёдаги ННТ лар фаолияти тахлил қилинганда “Барқарор хаёт” маркази томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар юқори бахоланиб,  энг яхши ННТ сифатида эътироф этилди. Айнан  БМТ бошчилигида Марказий Осиё давлатлари марказ рахбари Олия   Ильмуродова иштирокида Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда. Шунингдек халқаро конференцияларда марказ рахбари Олия  Ильмуродова иштироки  ва Ўзбекистон тажрибаси нуфузли ўринга эга бўлиб бормоқда. Шу асосида марказ фаолияти билан танишиш мақсадида хорижий мехмонлар ташриф буюришмоқда.

 Мастура Хамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...