среда, 3 октября 2018 г.

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ

Диний экстремизм инсон тафаккурига тажовуз бўлиб, авлодлар келажагини мисли кўрилмаган даражадаги фожеаларга махкум этишдир. Бу бало-ю офат ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллиги ва ХХI асрга келиб ўзининг янада салбий қиёфасини намоён этаётгани ҳаммага маълум.
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ
Маълумки, ҳар қандай давлатнинг ривожига, тараққиётига коррупция деган иллат хавф-хатар солиши шубҳасиз. Адолатсизликка, тенгсизликка кенг йўл очадиган бу қабиҳ иллат мамлакатни парокандалик сари етаклайди. Энг ёмони халқ ишончини йўқотиш баробарида, келажакга бўлган умидни пучга чиқаради. Натижада одамларнинг давлатга бўлган ишончи сусаяди. Бугунда муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан коррупцияга қарши кескин курашиш борасида устувор масалалар белгилаб берилган.
ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ –КОРРУПЦИЯ
Ҳалол меҳнат орқасидан ишлаб топилган даромад касби-коримизга ҳам оилангизга ҳам барака келтиради. Буни ҳаммамиз биламиз, тушунамиз. Бироқ буни тўғри англаб етсак-да, негадир қинғир – қийшиқ ишлар ортидан бойлик орттиришга ҳаракат қиламиз.

понедельник, 1 октября 2018 г.

КНАУФ компаниясининг ижтимоий масъулият стандарти
Бухоро шаҳридан «КНАУФ ГИПС БУХОРО» МЧЖ ЧЭК заводига олиб борувчи Қоровулбозор йўли бўйлаб ҳар жойда ётган пластик идишлар, полиэтилен пакетлар, синган шиша ва бошқа маиший чиқиндиларга кўзингиз тушган, албатта. КНАУФ компанияси вазиятни ўзгартиришга қарор қилиб, йўлнинг заводга туташ қисмида функционал чиқинди контейнерларини ўрнатди.

понедельник, 24 сентября 2018 г.

ИСТИҚЛОЛИНГ МУБОРАК ХАЛҚИМ!
Мана мамлакатимиз халқи мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёналарини кенг нишонлади. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ва давом эттирилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси ўлароқ, Ўзбекистон дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаламоқда. Жамият хаётидаги демократик ўзгаришлар йўлидаги юритилаётган одилона ички ва ташқи сиёсат, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳуқуқий кафолатлари, ижтимоий – сиёсий ҳаётни эркинлаштириш, танлаб олган йўлимиздан дадил одимлашимиз ютуқларимиз омили бўлмоқда десак, асло муболаға бўлмайди. Бу ўз навбатида Ўзбекистоннинг дунё миқёсида нуфузи ошиши ва мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
ОСОЙИШТА САРХАД БАРЧАМИЗНИКИ!
         Бугун дунёдаги кўпгина давлатларда содир бўлаётган уруш ва тўқнашувлар моҳиятига назар ташлар эканмиз, уларнинг аксарияти сиёсий-иқтисодий манфаатлар тўқнашуви сабаб юзага келаётганига гувоҳ бўласиз. Бундай хунрезликларни амалга оширишга уринаётганлар бойлик ортириш учун ватандошларини қурбон қилишдан ҳам тап тортмайдиганлардир. Турли йўллар билан давлатлар ўртасида нифоқ сочиб, уруш келтириб чиқараётганлар сўнгра эса ҳар икки томонга қурол сотиб бойлик орттиришга интилишмоқда.
ҚУТЛУҒ БЎЛСИН ОДИМИНГ ХАЛҚИМ!
         Маълумки, ютуқ ва муваффаққият ўз ўзидан бўлмайди. Унинг замирида меҳнат, изланувчанлик ва катта маҳорат ётади. Агар буни давлат ва жамият мисолида талқин этадиган бўлсак, Ўзбекистон Давлати ҳам мустақилликни яъни давлат миллат эркини осонлик билан қўлга киритгани йўқ. Мустабид тузум исканжасидан ситилиб чиқиш йўлида озмунча захмат чекмадими дейсиз?

пятница, 14 сентября 2018 г.

Молодёжь и в спорте на высоте

Молодые и талантливые юноши и девушки нашей страны активны во всём и всегда. Этому свидетельствуют их высокие результаты,  достигнутые за последние годы в различных отраслях на мировом и отечественном уровнях. Молодёжь нашей области не исключение. Хотелось бы познакомить вас с некоторыми успешными спортсменами, которых вы наверняка тоже знаете.
В частности, Шахзода Нормуродова – ученица 9 класса школы №6 города Термеза  в течение нескольких лет активно занимается карате в спортивной школе для детей и подростков. Несмотря на свой юный возраст Шахзода  достигла видимых результатов. В прошлом году в областном первенстве, прошедшем среди детей, подростков и взрослых она заняла третье место, а в состязаниях за Кубок хокима Кашкадарьинской области она стала обладательницей первого места. В текущем году она повторила свой результат в этих же состязаниях.
ВАТАН ҚАЛҚОНЛАРИ
         Аждодларимиз хоки ётган муқаддас тупроғимизни ташқи таҳдид ва хатарлардан ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз. Ана шу залворли юкни елкасига кўтарган яна бир касб эгалари борки, улар ҳарбийлардир. Маълумки, ҳар бир давлатнинг мустақиллиги, озодлиги ва халқнинг фаровонлиги ҳеч шубҳасиз ўзининг миллий армияси томонидан ҳимоя қилинади.
ОНА ВАТАН – МУҚАДДАС ЗАМИН!
         Ватан остонадан бошланади. Дарҳақиқат остонамиз қанчалик мустаҳкам бўлса кўнглимиз хотиржам ҳаётимиз о суда бўлади. Шу маънода давлат чегараси мамлакат остонасидир. Уни кўз қорачиғидек асраш ҳимоя қилиш чегарачилар зиммасидаги ғоят масъулиятли ва залворли вазифа ҳамда бурчдир. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Афғонистон Ислом Республикаси, Тожикистон Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон Республикалари билан чегарадош ҳисобланади. Мустақил давлатимизни қўшни мамлакатлар билан жами 6976 километр масофадаги чегара ажратиб туради. Тоғу-тошлар, дарё-кўллар, дашту-далалардан иборат бундай улкан масофадаги чегара ҳудудларини туну-кун чегарачиларимиз қўриқлаб, чегарачиларимиз дахлсизлигини халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлайдилар.
МАНЗИЛЛАРГА ИНТИЛГАН ВАТАН
Маълумки, ҳар бир давлатнинг тараққиёти келажагини кўзлаб тузган аниқ режа ва дастурга боғлиқ. Пишиқ, пухта, узоқни кўзлаб лойиҳалаштирилган ҳар бир иш келажакда ўз самарасини бериши шубҳасиз. Ўзбекистон давлати муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида ана шу эзгу мақсад йўлида собитқадамлик билан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Mashaqqat ortida matonat: Surxondaryoning suvchi ayollari Suv — hayot manbai. Uning har bir xonadonga o‘z vaqtida va sifatli yetib borish...