Интернетга
ин қурганлар
ХXI
аср техника асри дея эътироф этилаётган бугунги тезкор давр ўзининг турли хил
кашфиёт ва янгиликлари билан дунё аҳлини лол қолдирмоқда. Бир сўз билан
айтганда, инсоният ахборот даврида яшамоқда. Глобаллашув жараёни эса ахборот
оламини янада кенгайтириб юборди. Сония сари кўпайиб бораётган маълумотлар
инсон ақлини шоширади. Истаган хабарни ёхуд янгиликни бир зумдаёқ интернет
саҳифаларидан топишингиз ва ўқишингиз мумкин. Бу инсонлар учун катта қулайлик
ва имконият, аммо...
Ундан тарқалаётган турли мишмишли хабарлар, бузғунчилик,
вайронакорлик ва бехаё маълумотлар эса миллий менталитетимизга зид равишда
ёшлар онгу-тафаккурига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмаслиги
шубҳасиз. Ғоявий жиҳатдан ёмонликни тарғиб қилаётган сайтларга кириб, “Ўргимчак
тури” домига тушиб қолаётган айрим ёшларимиз афсуски, орамизда йўқ эмас. Турли
сиёсий кучлар ўзларининг ғараз мақсадларини амалга ошириш ниятида террористик
ва экстремистик ташвиқотлар ва ғояларни кенг оммага тарғиб қилишга, ўзининг жиноий
фаолиятини амалга оширишга интилиб, интернетдан асосий қурол сифатида
фойдаланаётгани ҳам айни ҳақиқат.
Бугун
ҳеч кимга сир эмас, халқаро ўргимча тўридан фойдаланувчилар сони кундан кунга
кўпайиб бормоқда. Маълумки, интернетга дунёнинг исталган бурчагидан туриб
уланиш имкони мавжуд. Дунёнинг200га яқин давлатида интернет мавжуд. Бу
инсониятга яқин кўмакчи ва дасёр бўлиш баробарида қатор мамлакатлар учун
хавф-хатар ҳам туғдираётгани боор гап. Ахборотлашув жараёнининг ривожланиши
компьютер жиноятчилиги ва компьютер терроризми каби янги жиноятларнинг пайдо
бўлишига замин яратмоқда. Интернет тармоғи ўзининг тезкорлиги, тежамкорлиги ва
очиқлиги назоратнинг сустлиги ёки умуман йўқки, қолаверса фойдаланувчиларнинг
мавжудлиги, алоқаларнинг аноним экани, асл маълумотларни аниқлаш
имконсизлигитурли ташкилот ва идоралар компютерларига ноқонуний уланинш имкони
борлиги террорчи ташкилотларни ўзига тортаяпти. Бундан устамонлик билан
фойдаланган ғараз мақсадли кимсалар ўз саҳифаларини кенгайтиришга уринмоқда.
Ахборот хуружлари орқали аёллар ва ёшларни ўз домига тортишга ҳаракат
қилишмоқда. Шундай экан, бу ақидапарастларнинг тузоғига илинмасдан огоҳ ва
хушёр бўлиб яшашликнибугунги тезкор даврнинг ўзи тақозоэтмоқда. Халқимиз онги
ва қалбини эгаллашга қаратилган ҳар қандай ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя
қилмоғимиз лозим.
Зеро, ҳар биримизда она юртимизга
бўлганмеҳр муҳаббат, туғилиб ўсган заминга садоқат, Ватан тақдирига масъуллик
ҳисси юқори бўлиб, иймон эътиқодимиз мустаҳкам бўлса, ҳеч қандай ёвуз куч бизни
асло енга олмайди.
С.Шобердиев
Комментариев нет:
Отправить комментарий