четверг, 7 июня 2018 г.

Ёшлар тақдири – келажак тақдири

         Жаннатмакон Ўзбекистон деб аталган гўзал ва бетакрор Ватанда яшаш, унга ҳар томонлама муносиб фарзанд бўлиш нақадар улкан бахт эканини идрок этиш ҳеч шубхасиз инсонга олам-олам қувонч бағишлайди. Ватанни бекорга онага қиёслашмайди. Она қорнида илк бора дунёга келган гўдак биринчи нафасдан баҳра олган чоғиданоқ, цнинг қалбида шу заминга бўлган меҳр-муҳаббат куртак очади. У улғайган сари бу муҳаббат ота-она тарбиясида янада мустаҳкамланиб, бораверади.


Шундай экан, оиладаги тарбия улуғвор фазилатларнинг мукаммал кўринишидир. Бугун ёшлар орасида маънавияти суст, мустақил фикрлай олмайдан йироқ, ёт кимсалар алдовига чув тушаётганлари, сўнгра пушаймон бўлаётганларини кўраяпмиз, эшитаяпмиз. Маълумки, юрт келажаги ва тараққиёти фарзандлар камолида ўз аксини топади. Уларни ҳар томонлама етук ва баркамол қилиб тарбиялаш оилада ота-онасинг маҳаллаларда эса кўпни кўрган кексаларнинг, билим масканларида устоз мураббийларнинг асосий вазифаларидан бири саналади. Ана шу таълим-тарбияни олиб улғайган йигит қизларимиз меҳр-мурувватли, одамийликни сафдилликни, она юртига меҳр фазилатларини мурғак қалбларида мужассамлаштиради. Биз бугун бекорга таълим –тарбия ҳақида сўз юритмаяпмиз. Таълим тарбия бир-бири билан узвий боғлиқ. Инсон камолоти хулқ атвори ана шу икки хислат орқали камоён бўлади. ХХ аср бошларида буюк маърифатпарвар абдулла авлоник таъкидлаганидек: “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” деб бежизга айтмаган. Ўша суронли йилларда миллатимиз учун ушбу фикрлар нечоғлик муҳимбўлган бўлса, ҳозирги кунда ҳам шунчалик муҳим ва долзарбдир. Асрлар силсиласида тобланиб сайқалланиб аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бой тарихий ва маданий меросларимизда ҳам бу ўз аксини топган.
Бугунги тезкор замон ва глобаллашув жараёни дунёга теранроқ кўз билан боқишимизга теварак атрофимизда рўй бераётган турли хил воқеа ва ҳодисаларга хушёрроқ ва огоҳ бўлиб назар ташлашимизга ундаётир. Дунё минтақаларида содир бўлаётган ҳодисаларни кузатар эканмиз, ёшларимизни ёт ғоялар таъсиридан, турли хил оқимлар ва мафкуралар гирдобидан ҳимоя қилиш лозимлиги кундек равшанбўлиб қолмоқда. Бузғунчи ғоялар, ёлғон ваъдалар қурбонига алданиб қолаётган йигит-қизларимиз афсуски орамизда йўқ эмас. Тинг ва осуда ҳаётимизга раҳна солишга интилаётган ёвуз кучлар ёшларимизнинг орзу-тафаккурини заҳарлашга интилаётгани ҳам айни ҳақиқат. Шундай экан ўсиб келаётган баркамол авлодни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, ҳар хил оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг масъулиятли вазифамиз.
C.Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...