Огоҳлик
давр талаби!
Дунё
соҳасига назар ташлар экансиз, турли минтақаларда жойлашган катта-кичик
давлатларда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга гувоҳ бўласиз. Қайсидир давлатда
портлаш, қўпорувчилик, яна бирида эса ўзаро низо, оломон халқ вайроналар ичида
жон сақлаш илинжида. Гумбурлаган портлашлар садосига ҳамоҳанг аёллар ва
болаларнинг дод-фарёдини кўриб, тинг ва доруломон кунларимизга шукрона
келтирамиз.
Узоқ
ўлкаларда бўлаётган бу каби вайронагарлик ур-йиқитларнинг туб илдизи нимада
деган ҳақли савол туғилиши шубҳасиз. Ахир тинч аҳолининг8 гуноҳи нима?! Улар
ҳам бахтли-саодатли ҳаёт кечиришгаҳақлику! Масаланинг туб моҳиятиганазар ташлар
эканмиз, бу ердаги лоқайдлик, ҳокимият учун талашиш ёт ғоялар таъсирига тушиб
қолишлик. Бунга мисол қилиб, яқин Шарқ мамлакатлари Ироқ, Сурия ва Афғонистонни
олайлик: мамлакатда рўй бераётган қўпорувчилик ҳаракатлари бевосита терроризм
ва экстремизмнинг ана шу ҳудудда чуқур илдиз отгани сабабли содир бўлмоқда.
Эндиликда 80 % ислом дини ниқоби остида фаолият юритаётган қора ниятли фирибгар
кимсалар ана шундай мудхиш жиноятларни содир этишмоқда. Натижада тинч аҳоли
вакиллари бунинг жабрини тортмоқда. Одамлар бегуноҳ уруш қурбонларига
айланмоқда. Олинган статистик маълумотларга кўра, бугунда дунёда 5000 яқин
террористик ташкилотлар фаолият юритиб, дунёнинг бир қатор давлатларида
ўзларининг ғаламис ниятларини амалга оширишга уринишмоқда. Уларнинг мақсади
тинч аҳолига тахдид солиш баробарида ўша давлатнинг сиёсий иқтисодий
барқарорлигига путур етказиш. Уруш бўлган жойда на ўсиш ва ривожланиш бўлади.
Инқироз ботқоғига кирган мамлакат ҳеч қачон тараққиётга эриша олмаслиги тайин.
Шундай экан, тинчлик деган улуғ неъматни қадрламоғимиз лозим. Шиддат билан
ўтаётган тезкор даврга ҳамоҳанг яшаб, теварак-атрофимизда содир бўлаётган турли
хил воқеа ва ҳодисаларга онгли муносабатда ёндошмоғимиз лозим. Миллий
менталитетимиз зид бўлган ҳар қандай қусурлардан, ёт ғоялардан ўзимизни ҳимоя
қилмоғимиз керак. Ақл ва тафаккуримизга таянган ҳолда замон билан ҳамнафас
қадам ташласак, ҳеч бир ёт ғоялар бизга таъсир кўрсата олмайди.
Зеро, огоҳлик давр талаби!
С. Шобердиев
Комментариев нет:
Отправить комментарий