четверг, 7 июня 2018 г.

Интернет тармоқ – айёр қармоқ

    Бугунги шиддат билан ўтиб бораётган тезкор давр ўзининг турли хил қиёфаси билан инсониятга қулайликлар яратиб бериш баробарида, салбий таъсирини ҳам кўрсатмай қолмаяпти десак, асло муболаға бўлмайди. Негаки, дақиқа сайин кашф этилаётган янги технология ва янгиликлар, оғримизни енгил, узоғимизни эса яқин қилаётгани бор гап. Аммо масаланинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, яратилаётган бу каби имконият ва имтиёзлар ҳамма вақт ҳам ўз самарасини бераётир деб бемалол айтолмаймиз. 


Тўғри, янги қурилманинг имконияти кенг. Бироқ ундан олинаётган маълумотлар-чи? Келинг, шу ўринда интернет тармоғини олиб қарайлик: Афсуски, бугунда бу қурилмадан тарқатилаётган барча маълумот ва хабарлар ҳамма вақт ҳам тўғри чиқавермаслиги ҳеч кимга сир эмас. Бугун дунёни ўргимчак тўри мисол кенг қамраб олаётган “интернет” тармоғининг ижтимоий тармоқларидан узатилаётган турли миш-мишли хабар ва маълумотлар базасининг аксарияти ёлғон яшин сўзлардан иборат эканлиги кўп бора исботланган. Уларнинг кўпчилиги қўпорувчилик терроризм ва экстремизм каби жирканч иллатларнинг ёд ғоялари билан сурилгани ҳам айни ҳақиқат эканлигини ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди. Ёвуз кимсалар ўз сайтларида турли хил бўлмағур даъватларни жойлаштириб, миллатни – миллатга қайрашга, улар ўртасида ўзаро низолар келтириб чиқариб, халқлар тинчлигни бузишга интилишмоқда. Статистик маълумотларга қараганда, уларнинг аксарияти ўз тарғиботларини интернет орқали амалга оширмоқда. Бундан кўриниб турибдики, улар ҳар қандай қаллобликлардан, ёвузликлардан гап тортишмайдиган манқуртлардир. Бундай ғаламусларнинг қилмишларини иғволарини бутун дунё аҳли қораламоқда. Минг афсуски, бугунги кунда кўпчилик йигит-қизларимизнинг интернет орқали келаётган ҳар қандай маълумотни хабарни ҳақиқат деб қабул қилишаётганликлари жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Натижада уларнинг таълим тарбиясига ҳам хавф солмоқда.
    Шундай экан, интернетдан фойдаланишда ундан олинган маълумотларга кўр-кўрона ишонмаслик ва зарасиз эканлигини билмоғимиз лозим. Бугунги глобаллашув жараёни ҳар биримиздан огоҳ ва хушёр бўлиб яшашликни тақозо этаётир. Теварак – атрофимизда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга теран кўз билан боқиб, онгли муносабатда бўлмоқлик эса ҳар қандай хавф хатар ва кўнгилсизликларнинг олдини олиш шубҳасиз. Айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни турли бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни Она ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш бугунги кунда долзарб вазифалардан биридир. Маънавий комил инсон ҳеч қачон ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмайди. Ҳаётган онгли муносабатда бўлиб, ақл-идроки билан иш юритади. Маънавий қашшоқ кишилар эса кимларгадир тобе бўлиб қолиши тайин. Нияти қора кимсалар эса бундан устамонлик билан фойдаланиб, уларни ўз измига бўйсиндиришга мажбур қиладилар. Ўз домига тортиб, ғараз мақсадларини амалга оширишга интилади. Энг ачинарли жиҳати шундаки, бундай аҳволга бехосдан тушиб қолаётган ёшларимизнинг аксарияти, хорижий давлатларга ишлаш учун бориб, ўзлари билиб билмай жиноят оламига кириб қолишмоқда. Ёлғон ваъдалар, сохта даъватларга ишониб, бўлмағур ишларга қўл уришаётгани ҳам айни ҳақиқат. Шундай экан, фарзандларимизга тўғри таълим тарбия бериш, уларни билимли ва заковатли қилиб вояга етказиш ҳар бир ота – она учун катта масъулият юклайди. Зеро, бугунги ўсиб келаётган ёшларимиз эртанги кун давомчиларидир. Уларни ёт ғоялар таъсиридан ўз вақтида ҳимоялаш эса бугунги куннинг асосий вазифаларидан биридир.

С.Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...